Польша Бош вазири Daily Telegraph-га берган интервьюсида халқаро ҳамжамиятни Россия раҳбарининг "даҳшатли мафкураси" га эътибор беришга чақирди.
«Путин Гитлер эмас ва Сталин эмас. Афсуски, у хавфлироқ. Путин ихтиёрида нафақат ўлдирувчи қуроллар бор, балки ўз тарғиботини тарқатиш учун оммавий ахборот воситаларидан ҳам фойдаланади», - дейди Моравецкий.
Польша Бош вазирининг фикрига кўа, Путиннинг "Рус дунёси" мафкураси бутун Европа учун ҳалокатли таҳдид солади.
Моравецкий халқаро ҳамжамиятни зудлик билан Украинани Путин таъсиридан халос этишга чақирди.
Бундан ташқари, Польша Бош вазири Украинанинг иттифоқчиларини ҳарбий ёрдамдан кўпроқ нарсани қилишга чақирди.