Унинг ҳикоя қилишича, бу ҳаракатини ҳеч қандай қаҳрамонлик деб ҳисобламайди ва унинг ўрнида ҳар бир киши шундай йўл тутиши лозим деб билади. "Мен, агар керак бўлса, сумканинг эгасини саккиз соат эмас, суткалаб ҳам кутган бўлардим… Агар йўқотилган нарсани эгасига қайтармаганимда бутун Қирғизистон бунинг таънаси остида қолган бўларди", - деди у.
Қайратнинг изоҳ беришича, у ҳатто паришонхотир йўловчи аёлнинг манзилини аниқлаш учун сумкани очиб қарашга ҳаракат ҳам қилмаган.
"Сиз Москвани биласиз, у ерда ҳар нарса рўй бериши мумкин. Дастлаб мен балким аёлнинг ташриф қоғози чиқаб қолар деган ўй билан сумкани очиб кўрмоқчи ҳам бўлдим. Лекин кейин агарда у мени айблай бошласа, сумкада менинг бармоқ изларим қолиши мумкинлиги ёдимга тушиб қолди … Сумкага тегмасликка қарор қилдим. Машинанинг ёнида турдим, унда ўтириб исиндим, ҳовлини кузатдим", - эслайди Қайрат.
Эслатиб ўтамизки, бу воқеа ҳақида такси йўловчиси бўлган Варя Борцованинг ўзи Facebook саҳифасида ҳикоя қилиб берди ва бу унга инсониятга бўлган ишончни қайтарганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москвага эртга тонгда учиб келиб, таксида уйига етиб борган ва ухлаш учун кириб кетган. Тушга яқин уйғонгач, пул, ҳужжатлар ва банк карталари солинган ҳамёнини машинада қолдириб келганлигини аниқлаган. Махсус хизмат орқали ҳайдовчини топа олмагач, карталарни блокировка қилмоқчи ҳам бўлган, лекин унинг отаси тасодифан ойнадан кўчага қараб, уй ёнда турган таксини кўриб қолган.
Маълум бўлишича, бу Верани эрталаб олиб келган машинанинг ўзгинаси экан. Йўловчиси билан телефон орқали боғлана олмаган ҳайдовчи ҳам уни уй эшиги олдида кутиб туришга қарор қилган экан. У саккиз соат давомида қизни кутиб турган. Варя интернетда қолдирган хабарида шундай ҳалол ва виждонли ўғил тарбиялаган йигитнинг ота-онасига миннаторчилик билдирган.
Қайратнинг ҳикоя қилишича, унинг отаси 57, онаси эса 50 ёшда. Ҳозир унинг ота-онаси набираларини тарбиялаш билан машғул (унинг катта қизи 8 ёшда, кичиги эса энди 4 га тўлган).
Тентимишев Москвага бир йил олдин ўз хотини билан ишлагани келган. "Мен Москвага қарзларимдан қутилиш, уй-жой учун пул ишлаб топиш мақсадида келганман. Ҳозир менинг биринчи ўриндаги мақсадим – қизларимнинг ёнида бўлиш", - қўшимча қилди у.