loader
Foto

Қозон шаҳри ҳокимлиги Татаристон байроғи куни муносабати билан тадбир ўтказишга рухсат бермади

Бу сафар Қозон ижроия қўмитаси "Азатлык" татар ёшлари иттифоқи фаолларига Татаристон байроғи қабул қилинган куннинг 27 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказишни рад қилди, хабар беради "Idel.Реалии".

"Азатлык" 29 ноябрь куни Озодлик майдонида, Камала театри ёки Мулланур Вахитов ҳайкали ёнида «маданий-маърифий характердаги, сиёсий чиқишларсиз» тадбир ўтказишни режалаштирганди. Иттифоқ фаоллари «ёш татар ижрочилари чиқиши»ни уюштириш ва Татаристон байроқларини тарқатишни режалаштирганди.

— Ўйлаймизки, байроқ куни ёки республика ва Қозон шаҳри ҳукумат томонидан ташкил қилиниши керак, ёки жамоатчиларга уларнинг бевосита ишини бажаришга халақит бермаслик керак. Ушбу ҳолатда Татаристон байроғи куни ўтказишга тўсқинлик рўй беради, Қозон ижроия қўмитаси бу қарори билан Татаристон байроғи кунини оммалаштириш ва республика фуқароларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича фойдали фаолиятга тўсқинлик қилади. Байроқ куни барибир ўтказилади! – баёнот берди «Азатлык» иттифоқи фаоллари.

Ҳукумат иттифоқ фаолларига рад этиб, Эркинлик майдонида Қозон авиация университети жойлашган, қолган иккита жойда эса бу вақтда бошқа тадбирлар режалаштирилган. Бироқ маъмурият Тичурин хиёбонини таклиф қилган, иттифоқ фаоллари эса бунга рози бўлмаган.