loader
Foto

Путин: НАТОнинг Финляндия ва Швециядаги инфратузилмаси «жавоб реакциясига сабаб бўлади»

Россиянинг Финляндия ва Швеция билан ҳеч қандай муаммоси йўқ, уларнинг НАТОга кириши бевосита таҳдид солмайди. Бу ҳақида Россия Президенти Путин КХШТ саммитида айтиб ўтди.

Ушбу ҳудудларда ҳарбий инфратузилманинг кенгайиши "жавоб реакциясига сабаб бўлади", дея давом этди президент.

"Шимолий Атлантика альянсининг кенгайишига келсак: ҳа, бу менинг фикримча, АҚШнинг ташқи сиёсий манфаатларига мутлақо сунъий равишда яратилаётган муаммо. <...> Россиянинг бу давлатлар билан [Швеция ва Финляндия билан] ҳеч қандай муаммоси йўқ ва шунинг учун, бу маънода, бу мамлакатлар ҳисобидан [НАТОни] кенгайтиришда ҳеч қандай бевосита таҳдид йўқ <...> Аммо ушбу минтақа ҳудудида ҳарбий инфратузилманинг кенгайиши бизнинг жавобимизга сабаб бўлади", деди Путин.

Шу билан бирга, Россия Президенти Скандинавия давлатларининг ҳаракатлари "халқаро хавфсизлик соҳасидаги шундоқ ҳам қийин вазиятни оғирлаштиришга қодир эканлигини таъкидлади"/