loader
Foto

"Шахсий ўсиш" тренингларида сизни қандай алдашади (Қисқача қўлланма)

Катта натижаларга эришиш, бизнесда рақобатли устунликларга эга бўлиш

(Аферист сизга бизнесни ўргатмайди, у МЧЖ очиш ва реклама каналлари ҳақида ҳеч нарса билмайди, у сизни муваффақиятли ва бой одам бўлишга бўлган эҳтиёжингизни уйғотиш учунгина кўрсатади)

Юқори даражадаги ишончга эга ва жалб қилинган самарали жамоа тузиш

(Фирибгар ҳеч қачон йирик компаниялар ичида ўз фаолияти натижаларини қатъий ўлчайдиган самарали жамоаларни яратмаган. У шунчаки жамоа ҳақида гапиради, чунки жамоанинг бир қисми бўлиш ҳар қандай одамнинг эҳтиёжидир)

Ҳаёт учун вақт ажратиш: қизиқарли ҳобби ва тез-тез саёҳат қилиш

(Фирибгар ҲАР ҚАНДАЙ одамнинг эркинликка эҳтиёж каби кучли эҳтиёжига босим ўтказади)

Оилавий қадриятларни топиш ёки яқинлар билан муносабатлар ўрнатиш

(Фирибгар кўпайиш ва ўз уйини қуришга эҳтиёждан фойдаланади, шунда сиз - МЕНГА БУ КЕРАК деб қичқиришингиз аниқ! Чунки юқорида айтилганларнинг барчаси ҳар қандай одамга керак бўлган нарсалар)

Хотиржамроқ ва ўзига ишончи юқорироқ бўлиш

 (Фирибгар сизни ҳар доим ўзингизни яхши ҳис қилишнгизга ваъда беради ва бутун борлиғингиз чинқириб юборади - СИЗ ДОИМ ЖАННАТДА БЎЛАСИЗ, БУНГА ҲЕЧ ЧАРСА СОЛИШТИРИБ ҲАМ БЎЛМАЙДИ)

ХАВФСИЗЛИК

Шундан кейин фирибгар  гўё унинг фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан тасдиқланган (ва шунинг учун хавфсиз) эканини исботлаш учун "сертификатларни" кўрсатади.

Яхшилаб қарайдиган бўлсак, биз одатда сохта ҳужжат ёки, масалан, интеллектуал мулк ҳуқуқини кўрамиз, бу назорат акти эмас ва сифат ҳақида ҳеч нарса демайди.

Кейинчалик, улар сизга қўнғироқ қилишлари учун мулоқот рақамингизни қолдиришни таклиф қилишади ва менга ишонинг, улар албатта сизга қўнғироқ қилишади!

Бепул тақдимотга келишга рози бўлсангиз нима бўлади?

Мураббий қирол сифатида тақдим этилади!

(Бўлажак етакчингизни дарҳол яхши кўришни ўрганишингиз учун)

Ҳар бир келган меҳмон олқишланади.

(Ушбу услуб севги ҳужуми деб аталади. Сизни олқишлаган одамлардан нафратлана олмайсиз ва уларни рад эта олмайсиз, шундай эмасми?

P.S. Залда бу машғулотнинг тарафдорлари бироз кўпроқ, шунинг учун қарсаклар кафолатланади ва умуман олганда, барча бемаънилик "кўпчилик" томонидан норма сифатида қабул қилинади)

Мураббий сўрайди: "Сиз тренингни сотиб олишга қарор қилдингизми?"У бу иборани турли хил вариантларда кўп марта такрорлайди.

(Моҳият шуки, сиз тренингни сотиб олиш одатий ҳол, ҳамма буни қилади деган фикрга кўникасиз, энди бир-икки киши тренингни сотиб оламан, деб қўл кўтарди.

P.S. Тақдимот ҲАЛИ БОШЛАНМАГАН экани тингловчиларни хижолат қилмайди, эсингиздами, одамларнинг ярми – унинг тарафдорлари)

Кейин мураббий муносабатлар, оила қуриш, бизнесга эга бўлиш ва ҳ.к.лар ҳақида гапириб, яна сизнинг эҳтиёжларингизни қўзғатади, ҳар сафар машғулотдан кейин сизда буларнинг барчаси бўлишини такрорлайди.

(Агар одамлар уларнинг ҳаётидаги энг муҳим нарсалар ҳақида ширин ва узоқ гапирилса, ноадекват бўлиб қолишларини аллақачон тушунганмисиз?)

Кейин эса машғулотларни тугатган адептлар (тарафдорлар) чиқиб, "муваффақият ҳикоялари" ни айтиб беришни бошлайдилар.

(Тренинг ўзи қиммат бўлганлиги сабабли (100 мингдан бошланади), бу ерда мутлақо бахтсиз одамлар йўқ, шунинг учун сиз бизнес бироз ўсган ёки турмуш қурган каби стандарт муваффақият ҳикояларини эшитасиз, бу ОДДИЙ натижалар бўлади, лекин табиийки, улар нореал пафос билан ҳикоя қилинади)

Буларнинг барчаси ишончни оширадиган машқлар билан тугайди, масалан, суҳбатдошнинг кўзларига қарашда ёки энг муҳим мақсадларингиз ҳақида гапирганда.

(Максимал даражада кўтаринки кайфиятда бўлганингизда, сизга тренингни чегирма ёки кредитга сотиб олишни таклиф қилишади. Деярли ҳамма сотиб олади, одамлар ариза тўлдиришга қандай шошилишларини ўз кўзим билан кўрдим)

Тренинг давомида нима бўлади?

- Сизни эрталабдан кечгача ҳавоси дим хонада ушлаб туришади, ҳафта давомида 5 соатдан ортиқ ухламайсиз.

- Улар телефонларини олиб қўйишга мажбур қиладилар ва машғулотда нима бўлаётганини қариндошлар ва дўстларга айтишни тақиқлайдилар.

- Эълон қилинган озиқ-овқат етарли бўлмайди ва сизга тўғри овқатланиш учун вақт берилмайди.

- Дастлабки 3 кун ичида сизни хорлаб, ерга уришади, охирги 3 кун эса бу ишни тўхтатишади, шу сабабли сиз субъектив равишда "шахсий ўсиш" ни ҳис қиласиз.

Нима? Бунга рози эмасмисиз? Кетасизми?

Бўлмайди ... сизга босим ўтказишади - бутун гуруҳ, улар имкон қадар сизга қўнғироқ қилишади ва ёзишади. Телефонни ўчириб қўйсангиз ҳам, пулни аллақачон берган бўлсангиз ҳам, улар сизнинг уйингизга келишади.

Тренинг хавфли эканлигини қандай тушуниш мумкин?

Қуйидаги саволларни бериб кўринг:

1. Тренернинг мотивацион нутқлари тренингнинг қайси қисмини ташкил этади? Рағбатлантирувчи нутқлар шиорлар, чақириқлар, ҳайқириқлар, ҳужумлар, хўраки ҳис-туйғулар ва кучайтирилган ибтидоий инстинктлар - ўз-ўзини сақлаш, бегоналардан воз кечиш, жинсий алоқа, фойда ва ҳоказоларга тўла. Рағбатлантирувчи нутқлар қанчалик кўп банд қилса, машғулот шунчалик хавфли бўлади. Гитлернинг нутқлари 100% рағбатлантирувчи эди – текшириш мумкин бўлган фактлар йўқ, шунчаки қичқириш, қўлларини силкитиш ва ҳиссиётлар ва ибтидоий инстинктларни уйғотиш!

2. Тренингнинг бошқа иштирокчилари ўзларини қандай тутадилар? Улар орасида кексалар борми? Мураббийнинг фаол тарафдорлари борми? Тренингнинг баъзи иштирокчилари сиз билан ажойиб меҳр ва қизиқиш билан мулоқот қилишадими? Агар сиз ҳа деб жавоб берсангиз, унда машғулот хавфли.

3. Тренинг сизнинг шахсингизга қанчалик таъсир қилади? Мураббий шахсиятингизга тўғри келадими? Сизнинг кимлигингиз ва ким бўлишни хоҳлаётганингиз ҳақида гапирадими? Мураббийингиз сизни ерга урадими? Сизни хафа қиладими? У сизни масхара қиладими? Мураббий гуруҳ босимидан фойдаланадими? Алоҳида қатнашчиларни бутун гуруҳга қарши қўядими? Тренингда қилаётган ва/ёки айтганларингиздан уяласизми? Агар сиз камида бир марта "ҳа" деб жавоб берган бўлсангиз, унда сиз хавфли машғулотдасиз.

4. Машғулотда содир бўлаётган воқеалар одоб-ахлоқ, хушмуомалалик меъёрларига мос келадими? Ахлоқий меъёрларга? Қонунларга? Агар сиз камида битта саволга "йўқ" деб жавоб берсангиз ёки қандай жавоб беришни билмасангиз - эҳтимол сиз хавфли машғулотдасиз.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Буюк Американинг ўзини алдаши