loader
Foto

Афғонистонда телебошловачи аёллар юзларини ҳанафий мазҳаби бўйича ёпиб чиқадиган бўлишди

Бир кунлик қаршиликлардан сўнг афғон аёл телебошловчилари мамлакатда ҳукмрон "Толибон" ҳаракати буйруғига бўйсуниб, эфир вақтида юзларини беркитиб қўя қолишди. 22-май, якшанба куни Афғонистоннинг асосий телеканалларида эрталабки янгиликлар экрандан ниқобларда ижро этилиб, аёлларнинг фақат кўзлари очиқ қолдирилди. Бир кун олдин уларнинг кўплари ҳали ҳам қаршилик кўрсатиб, юзларини ёпмаган эди.

Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги аввалроқ 21 майдан бошлаб барча аёл бошловчилар экранга фақат юзлари ёпиқ ҳолда чиқишини буюрганди. Шу тариқа, "Толибон" ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзоданинг фармони кучга кирди, унга кўра, аёллар, айниқса, давлат муассасаларида ишловчилар жамоат жойларида танани бошдан-оёқ беркитувчи паранжи кийишлари шарт. Қоидаларга риоя қилмаса, ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинади. Бундан ташқари, ушбу аёлларнинг эркак васийлари, оталари ёки эрлари, шунингдек, ушбу буйруққа риоя қилмаган телеканаллар раҳбарияти ҳам жарима тўлаши керак бўлади.

Афғон аёллари ҳуқуқ ва имкониятлари янда камайди

2021 йил августида ҳокимиятга қайтган “Толибон” жамият ҳаётига янада қаттиқроқ қоидалар жорий қилди. Масалан, аёлларга 72 километрдан ортиқ масофага эркак ҳамроҳларисиз уйдан чиқиб кетиш тақиқланади. Қизларнинг ўрта мактабларга бориши тақиқланади. Бундан ташқари, аёллар кўп ҳолларда олдинги ишларига қайтишга ҳақли эмас. 1996 йилдан 2001 йилгача “Толибон”нинг биринчи ҳукмронлиги даврида аёллар ва қизлар уйдан ташқарида таълим олиш ва ишлаш имкониятидан деярли бутунлай маҳрум эди. Айни пайтда афғон аёлларининг имкониятларини кенгайтириш Ғарб давлатлари Толибон ҳукуматини тан олиш шартларидан бири ҳисобаланади.