loader
Foto

Молдовада собиқ президент Додон ҳибсга олинган, у давлатга хиёнатда гумон қилинмоқда

Молдова собиқ президенти Игор Додон давлатга хиёнат қилишда гумонланиб, ҳозирча 72 соатга ҳибсга олинди. Бу ҳақида Молдова прокуратураси баёнотига таяниб, ахборот агентликлари хабар бермоқда.

Журналистлар Молдова махсус хизматлари коррупцияга қарши прокуратура терговчилари билан биргаликда Додоннинг уйида, шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектларида тинтув ўтказаётганини аниқлашга муваффақ бўлди. У бир қатор ўта оғир жиноятлар, жумладан, коррупция, ноқонуний бойиб кетиш ва давлатга хиёнатда гумон қилинмоқда.

Бир ҳафта аввал, 18 май куни мамлакат Бош прокуратураси маҳаллий олигарх Владимир Плахотнюкдан пора олганликда гумонланаётган собиқ президентга нисбатан жиноий иш қўзғатган эди. Молдова прокуратураси 2019 йилда суратга олинган видеога асосланиб иш очди.

Тармоққа тушган кадрларда Плахотнюк ўша пайтдаги президент Додонга қора пакет беришга ҳаракат қилмоқда. Додон унга тегмади, лекин: "Яна халта биланмисиз", деди ва уни қандайдир "Костя" га беришни сўради. ТВ-8 телеканалига кўра, собиқ президент "доимий равишда Путинга маълумот  етказиб турганини" айтади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР