loader
Foto

Путин ишлардан деярли четлаштирилди, барча масалалар Патрушев орқали ҳал қилинмоқда, - манба

17 майдан бери Россия диктатори Владимир Путин деярли бутунлай нафақага чиқди.

Бу ҳақида Россиянинг нуфузли аноним Telegram-канали "Генерал СВР" Кремлдаги маълумотли манбаларга таяниб ёзмоқда. Аммо бугунги кунга келиб, бу эълон қилинган маълумотлар тасдиқлангани йўқ.

Ресурснинг таъкидлашича, охирги пайтларда Кремлдаги барча муҳим ҳисоботларни давлат раҳбари эмас, балки Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев қабул қилмоқда.

"Президентнинг рухсати ёки фикрини талаб қиладиган аксарият масалалар бўйича қарорни ҳозир Патрушев шахсан ўзи қабул қилади, бу ҳақида Путинга якуний ҳисоботида маълум қилади", — дейилади Telegram каналида.

Унинг ишонтиришича, ҳатто Путинга жуда яқин бўлган президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Сергей Кириенкога ҳам Путинни кўришга рухсат берилмаган. У Патрушевдан топшириқлар олади ва иш натижалари ҳақида ҳисобот беради.

"Генерфл СВР" маълумотларига кўра, худди шундай ҳолат Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов билан содир бўлган. У америкалик ҳамкасби Марк Милли билан телефон суҳбати ҳақида Путинга эмас, Патрушевга хабар берган.

Ресурснинг ишонтиришича, Путин сўнгги кунларда бор-йўғи икки марта телефон орқали мулоқот қилган. Кремл матбуот хизмати ёзган унинг фаолиятининг қолган қисми гўё "консерваланган", яъни бу аввалроқ содир бўлган ва бу ҳақда фақат ҳозир хабар берилган.

Ресурсга кўра, Путиннинг бу "йўқолиши" Кремлда тартибсизликларга сабаб бўлган.

"Биз Путин қачон оммага кўрсатилишини интиқлик билан кутамиз, акс ҳолда Россия ҳукуматидаги сўнгги персонажлардан узоқда бўлган баъзилар аллақачон хавотирга туша бошлашган ва асосий қарорларни ким қабул қилаётганини ва мамлакатдаги вазият учун масъул эканини тушунмаяпти", деб ёзади манба.

Унинг фикрича, вазият ишонч билан сиёсий инқироз томон кетмоқда, чунки Патрушевнинг нуфузи шубҳа остида.

"Ҳозир Россиядаги режим фақат президентнинг ваколатига ва унинг элита учун кафолатларига таянади... Путинсиз бу зерикарли, шаклсиз бир ахлат, бу ерда Патрушев ҳам, бошқа биронтаси ҳам асос ва таянч бўла олмайди" деди «генерал СВР».

Ҳозиргача эълон қилинган маълумотлар тасдиқлангани йўқ. Бундан ташқари, Ғарб матбуотига кўра, Путин нафақат ишлардан узоқлашмади, балки Украинада ҳаракат қилаётган ўз қўшинлари операциясини бошқаришга ҳам ҳаддан ташқари жалб қилинган.