loader
Foto

ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга ташриф буюради

2022 йилнинг 2-4 июнь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Ўзбекистонга келади.

Ташриф доирасида Парламент, Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар, шунингдек, қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, улар давомида Ўзбекистоннинг ЙХҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги ва икки томонлама Ўзбекистон-Полша муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Збигнев Раунинг Самарқанд шаҳрига ташрифи ҳам кўзда тутилган.