loader
Foto

Тўртта MQ-1C Gray Eagle зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари Украина армиясида хизмат қилиши мумкин

Бу ҳақида америкалик ёзувчи ва журналист Чак Пфаррер Твиттер-аккаунтида хабар берди.

Ушбу учувчисиз учиш аппаратлари 25 соат давом этадиган ҳаво миссияларини бажаришга қодир, шунингдек, GM-114 Hellfire ("Дўзах алангаси"), AIM-92 Stinger ракеталари ёки GBU-44/B Viper Strike бомбалари билан қуролланиши мумкин.

Бу маълумотни Reuters агентлиги ҳам тасдиқлади.

Байден маъмурияти Украинага Россияга қарши жанг майдонида фойдаланиш учун Hellfire ракеталари билан қуролланиши мумкин бўлган тўртта MQ-1C Grey Eagle учувчисиз учиш аппаратларини сотишни режалаштирмоқда, деди вазиятдан хабардор уч киши.

Шу билан бирга, учувчисиз учиш аппаратлари савдоси ҳали ҳам АҚШ парламенти томонидан блокланиши мумкин. Журналист манбаларининг таъкидлашича, бир неча ҳафта давомида Пентагонда кўриб чиқилаётган режани издан чиқариши мумкин бўлган сўнгги дақиқада сиёсат ўзгариши хавфи ҳам мавжуд.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР