Қозоғистон ҳукумати кутилмаган қарор қабул қилди: мамлакатда Европалик ташувчилардан қайта юкланган юкларни олиб кетаётган Беларус ва Россия юк машиналари ушлаб қолинади - расмий Нурсултон бу ЕОИИ божхона қонунчилигини бузади, деб ҳисоблайди. Қозоғистон Путин бошлаган урушни қанчалик қўллаб-қувватлаётгани, Ғарб ва Хитой КХШТга аъзо давлатга қандай таъсир кўрсатиши ва буларнинг барчаси Россияни нимага олиб бориши ҳақида "islamonline.uz" материалида ўқинг.
Дўстона бетарафлик?
Санкциялар "болтаси" аста-секин, лекин шубҳасиз, Россиянинг асосий савдо ҳамкорлари ва иттифоқчилари ҳисобланган давлатлар билан савдо алоқаларини узмоқда. Шу тариқа, бундан буён Қозоғистон учинчи давлатлардан юк олиб кетаётган Россия ва Беларус юк машиналарини ушлаб қолади.
Бундай қадам Россия Федерацияси ва Қозоғистон ўртасидаги давлат даражасидаги ҳамкорликнинг одатий кўринишига мос келмайди. Бироқ сиёсий таҳлилчи Виталий Кулик фикрича, Россиянинг Украинага босқини бошланганидан сўнг Қозоғистон дарҳол бетарафликни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Табиийки, январ воқеаларидан кейин Нурсултон ўз аҳволининг мураккаблигини тушунади, чунки Марказий Осиё минтақасида Россия хавфсизлик соябонига маълум қарама-қаршилик мавжуд.
"Шуниси эътиборга лойиқки, қозоқ тилидаги оммавий ахборот воситаларида Украинани қўллаб-қувватлаш устунлик қилади, Қозоғистоннинг рус тилидаги оммавий ахборот воситаларида кўпроқ россияпараст хабарлар мавжуд. Шу билан бирга, Президент Тўқаев Москвага доимий равишда қатнаб, иқтисодий хусусиятлар ва хавфсизлик бўйича турли музокаралар олиб бориш орқали мувозанатни сақлашга ҳаракат қилди. Бундан ташқари, Токаев КХШТнинг барча тадбирларида иштирок этди. Яъни, у садоқатни ҳар томонлама таъкидлади, аммо Украинадаги урушни аниқ қўллаб-қувватлаш учун чизиқни кесиб ўтмади. Бундан ташқари, Қозоғистон позициясини икки йўл билан талқин қилиш мумкин бўлган ягона ёзма баёнот йўқ, яъни бу тўлиқ бетарафликдир", деди сиёсатшунос Виталий Кулик.
Унинг сўзларига кўра, бостириб кириш бошланиши билан дарҳол Қозоғистон зиёлилари ва ҳатто сиёсатчилари хусусий тарзда Украинани қўллаб-қувватлашини таъкидлади, Украинага гуманитар ёрдам тўпланган, бу ҳаракат урушнинг биринчи кунларида Олмаота шаҳрида жуда кўп одамлар чиққан тадбир бўлиб ўтди. Кейинчалик бундай ҳаракатлар тақиқланди, аммо улар Украина контентини тарқатиш ҳам, гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳам тақиқланмади.
Москвадан узоқлашиш бошланди
Украинадаги урушга нисбатан бетарафлик сиёсатини олиб борган Қозоғистон шу фурсатдан фойдаланиб, Хитой билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга, буни ушбу борада ҳеч нарса қила олмайдиган "энг яқин иттифоқчиси" ҳисобига амалга ошириишга қарор қилди.
Қозоғистоннинг ҳаракатлари Евроосиё трансчегаравий ташишларида Россия ва Беларуснинг роли йўқ қилинганининг "биринчи аломатларидан" биридир. Яъни, бир томондан, тактик даражада, бу Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги логистика алоқаларини йўқ қилиш бўлса, иккинчи томондан, бу Россиянинг стратегик даражада янги Ипак йўли логистика маркази сифатидаги ролини йўқ қилишдир, деди иқтисодчи-эксперт Алексей Кущ.
"Кейинги қадам нафақат Қозоғистон, балки Европа Иттифоқининг ҳам ҳаракатлари бўлиб, Хитой товарларини Россия ва Беларус орқали босқичма-босқич олиб ўтиб бўлмайди. Хитой аллақачон ўз товарларини етказиб бериш учун диверсификацияланган йўналишларни қидирмоқда, хусусан, Туркия ва Руминияни жалб қилиш режалаштирилган. Яъни Пекин эндиликда у диверсификацияланган транспорт йўналишларига эга бўлиши кераклигини тушуниб етди, чунки яқин бир ярим-икки йил ичида Россия ва Беларус янги Ипак йўлидан четда қолиши мумкин ва унинг трансчегаравий йўналишлардан олган катта даромади йўқолади. Зарба айниқса, Беларусга қаттиқ тушади, Қозоғистон эса бу борада "биринчи қалдирғоч", дея тушунтирди эксперт.
Қозоғистоннинг ҳозирги позициясини тушуниш учун расмий Нурсултонга Россияга содиқлик ва Россия-Украина урушига нисбатан бетарафлик ўртасида кучли маневр қилиш имконини берадиган яна бир омилни ҳисобга олиш керак. Гап Қозоғистоннинг Ғарб молиявий тузилмалари ва Хитой билан муносабатлари ҳақида бормоқда. Украина келажак институти эксперти Иля Кусанинг фикрича, Ғарб ва Хитой Қозоғистонга асосан иқтисодий таъсир кўрсатади, аммо иқтисодий алоқалар диверсификацияси туфайли бугунги кунда на Россия, на Хитой, на Ғарб Қозоғистонга доминант сиёсий таъсирга эга эмас.
"Гап шундаки, Ғарб компаниялари асосан энергетика соҳасида мавжуд бўлиб, январ воқеаларидан кейин ҳам у ерда қолишган. Ўз навбатида Хитой Қозоғистонда кучли савдо шериги бўлган, жумладан энергетика соҳасида ҳам яқинроқ иқтисодий иштирокка эга, яъни бу асосан иқтисодий ва бозор таъсири," дейди эксперт.
Умуман олганда, Қозоғистон ҳам Хитой, ҳам Ғарбнинг позициясидан манфаатдор, чунки улар учун бу муҳим бозорлар ва муҳим иқтисодий ва молиявий шериклардир. Шу билан бирга, Ғарбнинг сиёсий таъсири минимал, Хитой бу борада бироз яхшироқ ишламоқда, лекин асосан Пекин Қозоғистоннинг ички ишларига сиёсий аралашишга мойил эмаслиги ёки ҳеч бўлмаганда шундай истакни билдирмаслиги билан боғлиқ.
Украинадаги уруш Россиянинг Марказий Осиёдаги энг йирик давлатга жиддий сиёсий таъсири йўқлигини кўрсатди. Қозоқлар ўзлари хоҳлаганини қиладилар, бунга уларнинг имконияти бор, чунки уларнинг ташқи сиёсати ва савдоси диверсификацияланган, улар Россияга жиддий қарам эмас. Ҳа, Ғарб санксиялари улар учун бироз ноқулай, чунки улар Россия билан ҳам ҳамкорликни чеклайди, умуман олганда очиқ савдо қилиш имкониятига тўсқинлик қилади, аммо буни жиддий зарба деб бўлмайди.
Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Божхона иттифоқига аъзо бўлиб, гўёки Россия билан ҳамкорлик қилса-да, Қозоғистоннинг Россия Федерацияси билан товар айирбошлаш ҳажмига назар ташлайдиган бўлсак, унинг ниҳоятда кичик эканлигини ва унга қарши Россия санкцияларининг ўзи Россия Федерациясини Қозоғистоннинг товар бозоридаги рақобатчиси сифатида сезиларли даражада заифлаштиришини кўриш мумкин.
"Қозоғистон кўплаб жаҳон хом ашё бозорларида Россиянинг рақобатчиси ҳисобланади. Гап биринчи навбатда нефт бозори, ғалла бозори ва бошқа баъзи фойдали қазилмалар, масалан, уран ҳақида бормоқда. Мамлакат Ғарб молиявий тузилмалари билан жуда интеграциялашган, боз устига, иқтисодиётга киритилган сармояларнинг 40% дан ортиғи Ғарб молиявий-саноат гуруҳлари ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, улар жаҳон меҳнат тақсимотидаги ролини ва жаҳон товар бозорларидаги ўрнини юксак баҳолайдилар, шунинг учун Россия ва Беларусга нисбатан жорий қилинаётган барча санкцион ишларни Қозоғистон виждонан амалга оширади", деб ҳисоблайди Алексей Кущ.
Ҳаракатсиз "содиқлик" Қозоғистоннинг қуроли сифатида
Умуман олганда, қуйидаги манзара пайдо бўлмоқда: Қозоғистоннинг бетарафлиги Президент Тўқаевга Москва билан оммавий қарама-қаршиликка бормасликка имкон беради, шу билан Россия билан муносабатларнинг кескинлашувига йўл қўймайди ва январ воқеалари такрорланишига сабаб бўлмайди. Аммо шу билан бирга, Қозоғистон Россияга қарши санкциялардан бир қатор имтиёзларни олади, Россия Федерациясига Қозоғистонни санкцияларни айланиб ўтиш схемалари учун кулранг зонага айлантиришни тақиқлаб, бу "ҳаёт байрамида" иштирок этади.
Виталий Куликнинг фикрича, Россиянинг Украинага ҳужумига Қозоғистоннинг муносабати қуйидагича намоён бўлади. Бир томондан, Нурсултон Москвага содиқлигини таъкидласа, бошқа томондан, Қозоғистон Божхона иттифоқининг рубл зонасига қўшилмаган, Москва ва Минск учун рублдаги божхона тўловларини амалда рад этган. Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Қозоғистонда оммавий ахборот воситалари контентини назорат қилиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган ва амалда ҳозирда Россия телеканалларининг кўрсатувига чеклов қўйилган. Бу вақт ичида Қозоғистонда қозоқларга ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилган Симоняннинг эри билан жанжал чиққан. Бундан ташқари, Қозоғистон 9 май куни парад ўтказмаган, у "Ўлмас полк" ҳаракатининг ҳаракатларини тақиқлаган. Шунинг учун айтишимиз мумкинки, айни дамда Қозоғистоннинг Россияга нисбатан бетарафлиги ва мувозанати бундан далолатдир", - дея хулоса қилди сиёсатшунос.
Абу Муслим таржимаси