Брифингда ҳаж сафарини ташкил этиш жараёнлари, муборак сафар нархи, яқинлашаётган мавсумда қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани ҳақида маълумот берилди. Жумладан, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори 30-40 фоиз ошган. Шунингдек, ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган.
Қайд этилган ўзгаришлар натижасида дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилгани
маълум бўлди.
Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил Ҳаж мавсумида энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар фуқарога 62 900 000 сўм этиб белгиланди.