loader
Foto

WP: Москва икки марта Пекиндан санксияларни бузишни сўраган

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Ғарб унга қарши санкциялар киритди. Вашингтон Хитойдан ҳам уларга риоя қилишни талаб қилади. Бироқ, маълумки, 24 февралдан кейин Москва иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни давом эттириш юзасидан Пекин билан икки марта боғланган.

Кеча, 2 июнь куни The Washington Post газетаси журналистлари Пекин, бир томондан, Россия Федерацияси билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни хоҳлаётгани, иккинчи томондан, Ғарб йўлини кесиб ўтишдан қўрқаётгани ҳақида мақола чоп этди.

Россия армияси Украинага бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин ҳам Пекин Москвани иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигига ишонтирди, шу сабабли Кремл ХХРдан Украина билан урушдан олдин ҳам берган ваъдаларига содиқ қолишини талаб қилмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Россия икки марта Хитойга иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ваъдаларини эслатган.

Хитой ва Россия ўртасидаги музокаралар жараёнидан яхши хабардор бўлган манбалардан бири кенгайган иқтисодий ҳамкорлик Россия Федерациясининг молиявий ва технологик ёрдами эканлигини тан олди. Аммо Ғарб ҳозир айнан шу секторга зарба бериб, бирин-кетин санкциялар пакетини киритмоқда.

Бугунги кунда Хитой учун Россия Федерацияси халқаро майдонда муҳим "стратегик шерик" ва иттифоқчи ҳисобланади. Бироқ Пекин Украинага қарши уруш чўзилиб кетишини ўйламаган, шунинг учун Си Цзинпин ўз маслаҳатчиларига Россия Федерациясига молиявий ёрдам кўрсатиш режасини ишлаб чиқишни, лекин санкцияларни бузмасликни буюрган.

АҚШнинг айтишича, Пекин санкцияларни бузмасдан Москвани хурсанд қилиши жуда қийин.

Энди ХХР бутун дунёга Россия Федерацияси билан дўстона муносабатда эканликларини, бироқ айни пайтда Украинадаги урушда бетарафликни сақлашларини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бир томондан, Хитой Россия Федерациясини Украинадаги урушни тўхтатишга чақиради, бироқ, бошқа томондан, тажовузкорга қарши санкциялар қўллаётган халқаро ҳамжамиятга қўшилишдан бош тортди. ХХР Украинадаги уруш учун барча айбни АҚШ ва НАТО зиммасига юклашга қарор қилди.

Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси вакили Лю Пэнъюй Хитой Россия Федерацияси билан иқтисодиёт, энергетика ва савдо соҳаларида доимо ҳамкорлик қилиб келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Пекин Москвага санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бермоқчи эмас, бироқ улар Хитой ва Россия Федерациясига "ортиқча зарар етказди". Дипломатнинг фикрича, айнан санкциялар жаҳон иқтисодиётини ёмонлаштирган.

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украинадаги уруш бўйича йиғилишида Хитой вакили Чжан Цзюн унинг мамлакати урушга қарши эканлигини, аммо "оловга мой қуймоқчи эмас"лигини айтди.