loader
Foto

Нурлан Масимов қидирувда: Антикор маълумот учун 12 млн тенге ваъда қилган

Унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 4000 ЭКИҲ гача мукофот берилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, қидирувда бўлган шахс давлатга хиёнатда гумонланаётган КНБ собиқ раҳбари Карим Масимовнинг қариндоши ҳисобланади.

Карим Масимов 17 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин - Бош прокуратура

Нурлан Массимов 1973 йил 22 июлда Олмаота вилояти, Аксу тумани Жансугуров қишлоғида туғилган.

Иш стажи:

Олмаота вилояти Қорасой тумани ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими терговчиси (2000-2003);

Олмаота вилояти Қорасой тумани ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими катта терговчиси (2003-2004);

УБЕСТ катта терговчиси, Олмаота вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг ўта хавфли жиноятларга қарши кураш бўйича катта терговчиси (2004-2005);

Олмаота вилояти ИИБ Олакўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг оператив ишлар бўйича ўринбосари (2005-2008);

Олмаота вилояти ИИБ Олакўл тумани ички ишлар бўлими бошлиғи (2008-2010);

Олмаота вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари (2010-2018);

Олмаота шаҳар ДП раҳбарининг биринчи ўринбосари (2018-2019);

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги еттинчи бошқармаси бошлиғи (05.2019-11.2019);

Павлодар вилояти полиция департаменти бошлиғи (11.2019-17.01.2022).