loader
Foto

Россияда нефт тугаб бормоқда: Ҳиндистон билан шартномалар бекор қилинди

Россиядаги расмийларнинг Ҳиндистон билан қўшимча миқдордаги нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришишга уриниши Россия нефт саноати етакчиси Роснефтнинг хом ашё етишмаслиги туфайли имконсиз вазифа бўлиб чиқди.

Reuters агентлиги масаладан хабардор бўлган манбаларга таяниб айтишича, "Роснефт"да нефт йўқлиги Ҳиндистоннинг икки давлат нефтни қайта ишлаш заводига Urals партияси сотишни рад қилишга сабаб бўлди.

Ҳиндистоннинг Indian Oil Corp, Bharat Petroleum Corp ва Hindustan Petroleum компаниялари "Роснефт" билан музокаралар олиб борди. Томонлар Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан импорт қилинган ҳажмдан ортиқча қўшимча етказиб бериш бўйича олти ойлик шартномалар тузишлари режалаштирилган эди.

Бироқ, фақат IOC Россия компанияси билан 6 млн баррелга қўшимча 3 млн вариант билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Бунинг сабаби Роснефтда хом ашёнинг етишмаслиги, деди агентлик суҳбатдошлари. Компания шунчаки керакли ҳажмларга эга эмаслиги айтилди.

Россия Федерациясида нефт қазиб олишнинг кескин пасайиши Россия томонидан Европа бозорининг йўқотилиши ва нефт конларига хизмат кўрсатувчи ғарб компанияларнинг Россиядан чиқиб кетишидан кейин содир бўлди. Май ойининг ўрталарига келиб ишлаб чиқариш кунига 830 минг баррелга камайди. Бундан ташқари, бу пасайишнинг учдан икки қисми қудуқлари 30%ини ёпиб қўйган юқорида кўрсатилган «Роснефт» томонидан тақдим этилди. Компания корхоналари етказиб беришни кунига 560 минг баррелга камайтирди.