"Улитау вилоятига ишчи сафари чоғида Давлат раҳбари "Жўши Хон" мақбарасини зиёрат қилди ва у ерда дуо қилди", деб хабар беради матбуот хизмати.
Аввалроқ Қозоғистон Жўчи (Жўши) улусини ўрганиш бўйича илмий институт ташкил қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Жўчи (Жўши) Мўғуллар империясининг ғарбий қисми бўлган Олтин Ўрда ҳукмдори, Ўрта Осиёни забт етишда иштирок этган, катта зулмлар қилган. Сирдарёнинг қуйи оқимида мустақил отрядга қўмондонлик қилган ҳарбий саркарда ва давлат арбоби эди. Чингизхоннинг биринчи рафиқаси Бортэнинг тўнғич ўғли. Чиғатой, Угэдэй ва Толуйнинг акаси.