loader
Foto

Ўрис қуроли яна шарманда бўлди

Зеро, бугун «Гарпун» комплекси жамики россияпарастларимизнинг юрагини тилка пора қилганча, Украинанинг Қора денгиздаги Змеиний оролига ўриснинг навбатдаги қабоҳатини ташиб кетаётган, бортига аслида қуруқликда ишлатиш учун мўлжалланган «Тор» русумли ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекси ўрнатилган «Василий Бех» транспорт кемасини портлатиб, жорий йилнинг 14 апрель куни ифлос ўриснинг шармандаларча ғарқ этилган «Москва» ракета крейсери ётган лаҳатга тиқиб ташланди.

Таъкидлаб ўтмоқ лозимки, ўзи шапалоқдай келадиган Змеиний оролида ичимлик суви йўқ. Оролни босиб олиб, астойдил жойлашиб олган ўрис газандалари ёзнинг кунида «Василий Бех»ни кутиб,  кўзи тўрт бўлиб ётишган эди.  Ҳаромхўрлар энди ё ташналикдан ҳаром ўлади, ё таслим бўлишга мажбур бўлади.

Нима қилган тақдирда ҳам ўрис фашизмига қарши уруш олиб бораётган украин дўстларимизни навбатдаги йирик ғалаба билан чин қалбдан табриклаб қоламиз.

Шокир Долимов

истеъфодаги подполковник