Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми чоғида тарғиботчи Маргарита Симонян Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевдан ОРДЛО ни тан олиш имкониятлари ва "махсус операция"га муносабати ҳақида савол берди.
Сиёсатчи урушга аниқ баҳо бера олмаслигини айтди. Тўқаевнинг сўзларига кўра, муаммонинг сабаби бир томондан ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш тамойилини, иккинчи томондан эса, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ифодалаган БМТ Низомидаги зиддиятдир.
"Шунинг учун биз Тайванни ҳам, Косовони ҳам, Жанубий Осетияни ҳам тан олмаймиз. Ва, афтидан, худди шу тамойил Луганск ва Донецкдаги квазидавлат тузилмаларига нисбатан қўлланилади", - деди Тўқаев.
Бу жавоб Симонян учун кутилмаган эди ва у дарҳол нима деб жавоб беришни билмай қолди. Тарғиботчи фақат "Ҳаааа?!"деб чўзилди, холос. Путин ҳамкасбининг баёнотига жавоб бермади. Айтганча, Россия Федерацияси президенти ҳам Кремлда гўёки Украинанинг ЕИга аъзолигига эътироз йўқлигини айтди. Москва фақат Киевнинг ҳарбий иттифоқларга қўшилишига қарши.