loader
Foto

Путин ПХИФда: ўйланиб ўтиришга вақт йўқ ва сир бой бермасликка уриниш

Пировардида, улкан қоя митти бир сичқончани туғди. Ҳаммаси одатдагидек ва ҳеч қандай янгилик йўқ. Украинадаги урушда Россияга қўшни давлатлар ёки уларнинг ҳудудларининг бўлакларини босиб олишига ва қаерга қўшилиш ва қаерга қўшилмаслик тўғрисида қарор қабул қилишига халақит бераётган Ғарб айбдор. Қўшни давлатни йўқ қилишга интилиб (Медведевнинг Украина жаҳон харитасида бўлмайди деган баёнотига қаранг) Россия ўз суверенитетини ҳимоя қилмоқда. Европа чиримоқда ва тез орада у ерда нацистлар ҳокимият тепасига келади. Россия учун санкциялар, аксинча, баракамиш ва янги имкониятлар очилармиш.

Россияда нима қилиш КЕРАК эканлиги ҳақидаги баёнотлар аллақачон бу жанрнинг классикаси бўлиб, буни Путиннинг машҳур ибораси билан таърифлаш мумкин: "ўйланиб ўтиришга вақт йўқ". Бунга каналлардан бирида яхшигина ва қисқача хулоса ясалди: «Келгуси йилда ҳудудларда кенг кўламли йўлларни таъмирлаш режасини ишга тушириш; соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини болали оилаларга ёрдам бериш учун мослаштириш; уй-жой коммунал хўжалигини модернизация қилиш бўйича комплекс дастурни ишга тушириш; қишлоқ маданият уйларини реставрация қилиш, шунингдек, қишлоқларни модернизация қилиш дастурини амалга ошириш. Ниҳоят, Байкални сақлаб қолиш таклиф этилади. Яъни, президент Путин ўз ҳукмронлигининг барча йиллари давомида одатдаги режимда вилоятлар ва шаҳарлар даражасида қилиниши керак бўлган ишларни ўзига хос фавқулодда ташаббус сифатида қилишни таклиф қилмоқда»

Аммо жиддий айтадиган бўлсак, бу нутқнинг бўш мазмунидан кўра муҳимроқ нарса бу - залда уни тинглашга мажбур бўлганларнинг уйқусираган ва маъюс юзлари Россиянинг ривожланишида улар раҳбарлигида ҳеч қандай ютуқ бўлмаслигини яққол кўрсатди. Шу сабабли, Путин нутқи давомида ўз келажагини ва фарзандларини улар қўлга олган Россия билан боғлашга чақирган йирик бизнесменлар буларнинг барчасига қараб, фақат табассум қиладилар ва янада кўпроқ куч сарфлаб, ривожланган давлат фуқаролигини қандай олиш ва ўз активларини уларга ўтказиш ҳақида ўйлай бошлайдилар. Ва нафақат улар, балки бундай имкониятга эга бўлган барча ақли-ҳуши жойида бўлган одамлар.

Халқаро сиёсатга келсак, сўнгги форум иштирокчилари таркиби ҳам Путин Россиясининг ўзини Ғарб гегемонлигидан норозилар коалициясининг етакчиси сифатида кўрсатишга уринишлари қуруқ гап эканлигини кўрсатади. Акс ҳолда, форум иштирокчилари орасида биз Си Цзиньпин, Ражаб Тоййиб Эрдўған, Нарендра Моди ва Ғарб дунёси тартибига муқобил вариант ва шундай коалиция туза оладиган бошқа давлат раҳбарларини кўрган бўлардик.

Бироқ, уларнинг барчаси аллақачон унинг сўзлари баҳосини яхши билишади. Шунинг учун Путин ўзининг уйқусираган амалдорлари олдида ёлғиз ўзи гапириб, уларни бунинг учун 20 йилдан кўпроқ вақт бўлган нарсалар қилишни бошлашга чақирди. Ва бу уларнинг истиқболлари ҳақида ҳамма нарсадан яхшироқ гапиради.