loader
Foto

Ўриснинг ҳарбий омборлари кетма-кет портламоқда

Украина Қуролли Кучлари бундай ҳолатга чек қўйишга қарор қилди.

Хусусан, бировнинг юртига бостириб кириб, қурол воситасида ўрис тилига давлат тили мақомини беришни ният қилган Путин алайҳиллаънанинг террор қўшини забт этган ҳудудларда ўтган ҳафтанинг ўзида кам деганда тўққизтача ўқ-дори омбори портлатилиб, кули кўкка совурилди. Яна бир нечта омбор кеча йўқ қилинди. Бошқача қилиб айтганда, Донецк вилоятининг ўзида лаънати ўриснинг ниҳоятда кўп миқдордаги ўқ-дори захираси қип-қизил алангага айланди. Йўқ қилинган ўқ-дори омборларининг энг йириги – Красний луч шаҳрининг шимолидаги саноат зонасида жойлашган омбор бўлди.

Олинган маълумотларга қараганда, уруш бошидан буён жиноятчи ўрис орклари Красний луч темир йўл станцияси яқинида барпо қилинган ўқ-дори омборига ўз юрти Россиядан ташиб келтирилган эшелон-эшелон ўқ-дори захираларини жамлаб келаверишган. Бунда нафақат ўқ отар қурол ва артиллерия тизимларидан қўлланиладиган ўқ-дори турлари, балки авиция бомбалари, авиация ракеталари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг жуда қиммат турадиган ўта аниқ ракеталари ҳам сақланган.

Фронт чизиғидан кам деганда 60 км нарида жойлашган ушбу ўқ-дори омбори «Донбасс учун жанг» олиб бораётган ўрис қўмондонлигининг мазкур йўналиш учун ҳосил қилинган оператив захирасига айланиб, табиатан дангаса ўрислар мавжуд ўқ-дориларни қўлланиладиган қурол-аслаҳа тизимларига кўра ажратиб сақламай, умумий ғарам кўринишида йиғиб қўяверишган.

Аҳмоқ ўриснинг фикрича, бу ер хавфсиз бўлиб, ҳеч нима етиб кела олмаслиги керак бўлган. Бироқ фаҳми гоблинларнинг фаҳмидан кўп фарқ қилмайдиган ўрислар чуқур адашишди: куни кеча ушбу омборга Украинанинг бир жуфт ракетаси келиб солди. Шунақанги чиройли детонация рўй бердики, портлаш қуввати ядро снарядининг қудрати билан баробар бўлди. Экспертларнинг фикрича, ўриснинг мақталган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аслида сариқ чақага арзимайдиган тизим эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Мазкур ўқ-дори омбори россияпараст ўрисқулларнинг қора қалбларини тилка пора қилганча йўқ қилиниши натижасида ўрис қабоҳатининг Луганск йўналишидаги ракета-артиллерия қўшинлари ўқ-дори захирасидан батамом маҳрум бўлди. Шу тариқа ўрис босқинчиларининг артиллерия зарбалари масаласидаги устунлиги батамом барҳам топди.

Кеча ўз ихтиёрида мавжуд ўқ-дорисини қўллаб ўт очган ўрис артиллерияси украинлар томонидан шу заҳоти янчиб ташланди. Красний луч омборидаги ўқ-дори захиралари воситасида ўрис қўмондонлиги Северодонецк, Попасная, Лисичанск оператив сайҳонлигидаги Украина Қуролли Кучлари бўлинмаларини «оловли қоп»га олишни ният қилган эди. Модомики, ўрис қўмондонлиги ўз оператив захирасидан маҳрум бўлган экан, демак украинларни қуршовга олиш режасидан ҳам воз кечади.  Одамхўр Путин ушбу қўмондонликни энди нима қилишини ўзингиз тасаввур қилаверасиз. Чунки бу ҳолат ўрис фашистларининг Луганск йўналишидаги ҳужумкор ҳаракатларининг суръати янада сустлашишига олиб келади.

Бу ҳам камлик қилгандай, кеча Украина қўшини Змеиний оролини эгаллаб олган ўрис галасига қарата ҳам жиддий зарба берди. Тентак Путин ушбу оролда йирик ҳарбий база шакллантиришга бир неча бор уриниб кўрган эди. Унинг бирор-бир наф келтиришга улгурмай, пашшадай қириб борилган қўшини мана бу гал ҳам итдай калтак еди. Путиннинг эна сути оғзига келгудай бўлиб йиққан бир дунё жанговар техникаси битта зарба билан яна йўқ қилинди. Қоя жинсларидан ҳосил бўлган ушбу яхлит орол очиқ майдондан иборат бўлиб, у ерга ташланган шўрлик ўрисларга ўқдан бекинадиган дурустроқ жой ҳам йўқ.

Оролдаги ўрис гарнизонининг омон қолган парчалари ҳам узоққа бормайди. Чунки у ерда ичимлик суви йўқ. Ўрис жанггариларини таъминлаб турган «Василий Бех» юк ташиш кемаси ўтган ҳафта бир жуфт «Гарпун» ракетаси воситасида Қора денгиз балиқлари учун «катта кулба»га айлантирилди. Оролга йиғилган ҳароми ўрислар ўтган сафар айтганимдай, энди ё ташналикдан ҳаром ўлишади, ё асир олинган украин жангчиларига алмаштирилади.

Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, Украинанинг шонли Қуролли Кучлари юқорида баён этилган йирик ғалабаларни олис масофаларга қўлланиладиган ўта аниқ Ғарб қуроли воситасида, шунингдек, Ғарб ва Украина ҳарбий-сиёсий қўмондонликларининг истихборот борасида олиб бораётган чамбарчас ҳамкорлигининг шарофати ила қўлга киритмоқда.

Шокир Долимов

истеъфодаги подполковник

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР