Россияда Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлиб, эрталаб соат 9 лар атрофида завод ҳудудини қамраб олди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иссиқлик алмаштиргич ёнаётганини, ёнғин майдони 50 квадрат метрни ташкил этганини маълум қилди.
Украина манбалари завод Путин унинг қизига чўқинтирган ота ҳисобланган Виктор Медведчукка тегишли эканлигини даъво қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда улар ёнғин Украина қуролли кучлари зарбаси натижасида юзага келганини ёзишмоқда. Портлашдан бир неча сония олдин завод устидаги осмонда дрон кўринган.
Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқларда кучли аланга ва Ростов устидан улкан қора тутун пайдо бўлганини қайд этиб, ёнғин акс этган кўплаб сурат ва видеоларни жойлаштирмоқда. Ёнғинни шаҳарнинг турли қисмларидан жуда узоқ масофада кўриш мумкин.
Ёнғин жойига кўплаб қутқарувчилар ва техника жалб қилинган.
"Ростов вилоятида Виктор Медведчукга тегишли Новошахтинский нефтни қайта ишлаш заводи ёнмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин қасирлаган овоздан кейин бошланган", - дея шарҳлайди журналист Денис Казанский видеод. Ростов ОАВ хабар қилишича, бу сўнгги 30 йил ичида Россия Федерациясида нолдан бошлаб қурилган илк нефтни қата ишлаш заводи ҳисобланади. Завод битум, кема ёқилғиси, дизел ёқилғиси, мазут ва бензин ишлаб чиқаради.