loader
Foto

Мусулмон эркак аёлга ўхшамайди

Ибн Аббос розияллоху анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаракат ва гапларида ўзини аёлларга ўхшатган эркаклар ва ўзини эркакларга ўхшатган аёлларни лаънатладилар”. Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатган эркаклар, ўзини эркакларга ўхшатган аёлларни лаънатладилар, дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар кийимини кийган эркаклар ҳамда эркаклар кийимини кийган аёлларни лаънатладилар”.

Бугунги кунда баъзи жамиятларда айрим йигитлар қизларга ўхшаб, сочларини ўстириб олганларидан, хусусан, кўкракларига тилла занжир осиб олганларидан ёки баъзи қизлар эркакларнинг кийими каби тор шим ва қўйлакларни кийиб олганларидан уларни эркак ё аёллигини аниқлаш мушкул бўлмоқда. Ундай қизлар йигитларга ўхшаб қолганлар. Мусулмон йигит ва қизлар кириб қолган мана бундай залолатлар унинг аччиқ самараси ва оғриқли натижасидир.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси