“Танклар йўқ қилинди, кўп одам ҳалок бўлди”, - Украина Қуролли Кучларининг артиллерияси Челябинск вилоятидан боскинчиларнинг танк полкини ўт билан қоплади.
Россия армияси Луганск ва Донецк вилоятлари ҳудудини босиб олиш учун уриниб, Украина ҳудудида инсон кучи ва зирҳли техникада катта йўқотишларга учрашда давом этяпти.
Навбатдаги хужумга уриниш чоғида Россия босқинчи кучларининг Чебаркул шахридан (Челябинск вилояти, Россия Федерацияси) келган иккита ҳарбий қисми Украина кучлари томонидан йирик артиллерия хужумга учрайди, бу эса уларнинг тор-мор бўлиши ва кўп сонли қурбонларга олиб келди.
Бу ҳақида журналист Роман Цимбалюк ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.
У ўзининг Facebook даги саҳифасида ўтган чоршанба, 22 июнда 90-танк дивизияси танк полклари бўлинмалари Луганск вилоятидаги Украина Қуролли кучлари томонидан артиллериядан ўққа тутилганини таъкидлади. Ҳарбий манбаларга кўра, руслар катта талофат кўрган, ҳозиргача камида 13 та Т-72 танки йўқ қилингани маълум.
Бундан ташқари, зарбалар пайтида Россия армиясининг 28 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 13 нафари бедарак йўқолган деб ҳисобланади.