Гап Роу Уэйдга қарши ишидаги қарор ҳақида кетяпти.
Энди АҚШда алоҳида штатлар ушбу процедурани тақиқлаши мумкин. Штатларнинг ярми янги чекловлар ёки тақиқлар киритиши кутилмоқда.
13 штат аллақачон Олий суд қароридан кейин абортни автоматик равишда тақиқловчи триггер қонунларини қабул қилган. Яна бир қанча штат тез орада янги чекловларни қабул қилишлари мумкин.
Planned Parenthood тадқиқотига кўра, репродуктив ёшдаги жами 36 миллион аёл аборт қилиш имкониятидан маҳрум бўлиши кутилмоқда.
Роу Уэйдга қарши 1973 йилги АҚШ Олий судининг муҳим қарори бўлиб, унда АҚШ Конституцияси ҳомиладор аёлнинг ҳукуматнинг ортиқча чекловларисиз аборт қилиш эркинлигини ҳимоя қилади.