loader
Foto

Фасод пайтида унга аралашиш керакми ёки узлат афзалми?

Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мўмин банда одамларга аралашмай, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўмин бандадан яхшироқдир”.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий ўзининг “Иҳё улумуддийн” китобида аралашиш, чекиниш, ҳар иккисидан келадиган фойдалар, офатлардан эҳтиёт бўлмоқлик ҳақида айтади:

Дунё, унинг матолари борасида унинг ичига кириб, унинг тарафларида юриб, Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушлаган ҳолда унинг яхшиликларидан фойдаланиш яхшими ёки ундан, унинг зийнатларидан зоҳидларча юз ўгирмоқ афзалми?

Жумҳур сўфийлар иккинчисини афзал кўрсалар, муҳаққиқ уламолар биринчи йўл - ўша Юсуф, Довуд, Сулаймон каби пайғамбарлар, Усмон, Абдурраҳмон, Толҳа, Зубайр, Саъд ва бошқалар каби катта саҳобалар тугган йўлни афчал биладилар.

Юсуф Қарзовий, ҳафизаҳуллоҳ

"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

(Зиёуддин Мансур таржимаси)