loader
Foto

НАТО ҳам, финлару шведлар ҳам Туркия талабларини инобатга олишга мажбур бўлишди

Хабарга кўра, саммит давомида Финляндия, Швеция ва Туркия раҳбарлари НАТО бош котиби Йенс Столтенберг воситачилигида учрашган.

- Ушбу учрашувдан сўнг ташқи ишлар вазирлари мамлакатларимиз ўртасида Туркиянинг Финляндия ва Швецияни шу ҳафта Мадриддаги саммитда НАТОга аъзо бўлиш таклифини қўллаб-қувватлашини тасдиқловчи англашув меморандумини имзоладилар. Иттифоқчилар яқин икки кун ичида НАТОга аъзо бўлишимиз учун аниқ қадамлар борасида келишиб олади, аммо ҳозир бу қарор муқаррар", - дейилади хабарда.

Меморандумда уч мамлакат таҳдидларга қарши курашиш учун бир-бирини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олади. Финляндия ва Швеция Шимолий Атлантика Иттифоқига қўшилгандан кейин мажбуриятлар кучайтирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Финляндия ва Швеция 2022 йил май ойида НАТОга қўшилиш учун мурожаат қилишди. Иккала Скандинавия мамлакатлари жамиятида Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини натижасида Шимолий Атлантика Иттифоқига қўшилиш зарурати тезда ошди.

Аъзолик тўғрисида келишиш учун барча 30 аъзо давлат рози бўлиши керак.

Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилишига қарши чиқиб, буни мамлакатлар "терроризм макони" дея асослаган эди. Хуллас, НАТО ҳам, финлару шведлар ҳам Туркия талабларини инобатга олишга мажбур бўлишди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР