loader
Foto

АҚШ Украина учун NASAMS ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олишни режалаштирмоқда — СNN

Бу ҳақида CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди. Нашрнинг ёзишича, яқинда АҚШ президенти Джо Байден Россия билан уруш давом этар экан, Қўшма Штатлар Украинани янада илғор ракета тизимлари ва ўқ-дорилар билан таъминлашини маълум қилган.

CNN ўз манбаларига таяниб хабар қилишча, Украина 100 миля (тахминан 160 км) узоқликдаги нишонларга зарба бера оладиган NASAMS (Norwegian Advanced Surface to Air Missile System) ракетага қарши мудофаа тизимини талаб қилди. Аммо украиналик ҳарбийлар, эҳтимол, бу тизимлар билан ишлашга ўрганишлари керак бўлади.

Нашр шунингдек, Киев сўровига жавобан Вашингтон артиллерия ўқ-дорилари ва радарларни ўз ичига олган қўшимча ҳарбий ёрдам ўтказилишини эълон қилишини ёзади.

26 июнь куни президент Зеленский Украинага Россия агрессиясидан ҳимояланиш учун кучли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарурлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирданоқ келишувлар мавжуд. Бироқ, президентнинг таъкидлашича, қурол-яроғларни давлатимизга топширишнинг кечикиши ва ҳар қандай чекловлар Россияни Украина шаҳарларига ҳужум қилишга даъватдир.