Россия Федерацияси ҳудудида Барсово аҳоли пунктига яқин (Владимир вилояти) жойлашган ўқ-дорилар омбори портлатилди. Россия Федерацияси мудофаа вазирлигининг асосий ракета ва артиллерия бошқармасининг арсеналида ёнғин 22 июн, чоршанба куни содир бўлди. Бу ҳақида журналист Роман Цимбалюк ҳарбий манбага асосланиб хабар берди.
У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилишича, ёнғин 55443 ҳарбий қисмининг ракеталар, ўқ-дорилар ва портловчи материалларни комплекс сақлаш омборларида содир бўлди.
Ёнғин натижасида ўқ-дориларнинг портлаши бошланиб, улар учун бир неча юз танкка қарши ракета комплккслари, шунингдек улар учун снарядлар йўқ қилинишига сабаб бўлди. Манбалар камида учта рус аскари ўлгани ҳақида хабар беришади. Россия маълумотларига кўра, кейинчалик Барсово қишлоғининг ҳарбий қисмидаги ўқ-дорилар омборидаги портлаш қурбонлари сони 5 кишига кўпайган.
Бир қатор ҳарбий экспертларнинг фикрича, ўқ-дорилар омборларининг йўқ қилиниши Донбассдаги Россия ҳужумига жиддий зарар етказади.
The Kyiv Independent журналисти Илья Пономаренко ўзининг твиттердаги саҳифасида сўнгги бир неча кун ичида Украина Қуролли кучлари Донбассда Россиянинг фронт ортидаги қисмида жойлашган 20 га яқин ҳарбий объектларни йўқ қилганини айтди.
"Фақат сўнгги бир неча кун ичида (бир ҳафта ёки шунга ўхшаш) Украина кучлари Донбассда Россиянинг фронт ортидаги қисмида жойлашган 20 га яқин ҳарбий объектларни - катта ўқ-дорилар омборларини, штаб-квартираларини ва бошқаларни йўқ қилди. Ҳужум кампанияси давом этиб, Россия имкониятларига жиддий путур етказилмоқда", - дейди у.