loader
Foto

Ғарбдаги мусулмонлар орасидаги ЛБГТ

Ушбу "масжид" ташкилотчилари исломни Европадаги бағрикенглик ва инсонпарварлик қадриятлари билан уйғунлаштиришни истайди: бу ерда аёл киши имом бўлиши мумкин, турли жинслар, диний эътиқодлар ва жинсий ориентация вакиллари ёнма-ён намоз ўқийдилар. Мусулмон ташкилотлари масжидни диний қонунларни бузганликда қоралади.

«Биз Исломни ичкаридан ислоҳ қилмоқчимиз, - деди Атеш очилиш арафасида, -Берлиндаги янги масжид анъанавий масжидларда ўзини қулай ҳис қилмайдиган аёллар ва эркаклар учун, уларга қандай эътиқод қилишни буюришларини истамайдиганлар учун маънавий уйга айланиши керак. Биз бағрикенглик, зўравонлик қилмаслик ва гендер тенглиги тарафдоримиз".

«Масжид»га исломий либосдан ташқари ҳар қандай кийим кийишга рухсат берилган: ҳижоб ёки паранжи бу ерда «сиёсий баёнот» сифатида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда хабар қилинишича: шайх Сами ал Амирий шундай деганди: «Лаънати битим! Ғарбдаги кўплаб мусулмон жамоалари ва диаспоралар етакчилари - даъватчилар ва фаоллар - айниқса АҚШда - ўнг қанот экстремистлардан қўрқиш туфайли ўзларини либерал ҳаракат қучоғига ташладилар. Бу эса Ғарбда ўсиб келаётган мусулмонлар авлодининг таназзулга учраши ва ёмон йўлга киришига сабаб бўлди. Ва бу ҳақиқат шахсий фикрлар эмас, балки аллақачон жуда машҳур бўлган нарсадир.

Ясир Кади, Омар Сулейман, CAIR ва бошқа америкалик ЛГБТпарастлар

Шайх Сами ал Амирий шундай деганди: «Лаънати битим! Ғарбдаги кўплаб мусулмон жамоалари ва диаспоралар етакчилари - даъватчилар ва фаоллар - айниқса АҚШда - ўнг қанот экстремистлардан қўрқиш туфайли ўзларини либерал ҳаракат қучоғига ташладилар. Бу эса Ғарбда ўсиб келаётган мусулмонлар авлодининг таназзулга учраши ва ёмон йўлга киришига сабаб бўлди. Ва бу ҳақиқат шахсий фикрлар эмас, балки аллақачон жуда машҳур бўлган нарсадир.

Гомосексуализм жуда кенг кўламда қабул қилинди - буни мақтовга сазовор нарса деб ҳисоблаш баҳонасида эмас, балки бу шахсий танлов, уни қораламаслик керак деган баҳона билан. Уларнинг баъзилари ҳатто "аборт" деб аталадиган тирик жонни ўлдиришни ҳам қабул қилдилар. Шу тариқа улар дунёвий манфаатлари учун ёш авлоднинг динини сотиб юборишди! Кўплаб пардаларни йиртиб ташлаш, Ғарбдаги бу диаспоралар эса қолган нарсаларни сақлаб қолишлари керак.

Бир пайтлар ўзларининг моҳир ваъзгўйлик қобилиятлари туфайли машҳур бўлган кўплаб даъватчилар олдинги қаторларни ёки постларни тарк етишлари керак - чунки эътиқодлардаги ҳозирги замон қийинчиликлари уларнинг "соддалаштирувчи" ва "ухлатувчи" чақирувидан анча катта.

АҚШ да Ясир Кади, Омар Сулейман ва бошқа ЛГБТга чақирувчиларнинг кўп йиллик қўллаб-қувватланиши:

Омар Сулейман бир неча марта «ЛГБТ руҳонийлари» билан насронийларнинг бутпараст маросимларида қатнашади. Даҳшатли статистика: «Бесоқолбозлик жамиятда қабул килиниши керак» иборасига жавобан 2006 йилда 27%, 2011 йилда 39% ва 2017 йилда 52% америкалик «мусулмон»лар ҳа деб жавоб берган.

2017 йил америкадаги мусулмон аёлларнинг 63%и, эркак мусулмонларнинг эса 42%и содомияга розилигини билдирган.

Америка жамиятида гомосексуализмга розилигини билдирган миллениал-«мусулмон»лар (1981 ва 1996 йиллар орлиғида туғилганлар) 60%ни ташкил қилади.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

"Севгили бачаси томонидан заҳарланган, Путиннинг хабари бор"