loader
Foto

Муҳаммад Тақий Усмоний

Ҳинд тилида «миёнжий» деган сўз муаллим деган маънони билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Оталари бу ҳакда гапириб ўтганлар. Бу силсилани аниқлаштирувчи санад бўлмасада, аммо шариат бу хусусда муттасил санадни шарт қилмайди.

Тақий Усмоний беш инининг энг кенжасидирлар.

Биринчиси Муҳаммад Закий бўлиб, йигитлик пайтларидаёқ вафот этганлар. Муҳаммад Закий шоир бўлиб, урду тилида девонлари бор.

Иккинчиси Муҳаммад Розий Усмоний бўлиб, у киши «Ишоҳа» босмахонасининг асосчиси эдилар.

Учинчиси Валий Розий бўлиб, Карочи университетининг исломий билимлар бўйича профессори. Сийрат хусусида китоблари бор. Ушбу китоблари учун Покистон президенти Зиёул ҳақ мукофот билан тақдирлаган.

Тўртинчиси Муҳаммад Рафеъ Усмоний бўлиб, Карочидаги Дорул улум университети бошлиғи ҳамда Покистоннинг умумий муфтийсидир.

Тақий Усмоний бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар. Масалан, Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби.

Холид Муҳаммад Бушофеъ айтадилар: «Мен бирор кишининг Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан, банк масалаларида аввалги уламоларнинг китоблари билан ҳозиргиларнинг китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳип, қитьасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашга қобилиятли кишини ҳам кўрмадим»

Тақий Усмоний ҳақларида шогирдлари Луқмоии Ҳаким бир китоб таълиф этиб, унинг номини «Қози, фақиҳ, даъватчи ва тадқиқотчи Тақий Усмоний» дсб номлаган. У Дамашқдаги «Дорул қалам» матбаасида чоп этилган. 144 саҳифадан иборат бўлиб, унда барча шогирдлари, устозлари, китоблари, ишлари ва яшаш жойлари хусусида маълумотлар бор.

Тақий Усмоний таълиф эттан китоблар қуйидагилардан иборат:

1.    Акалари қаламига мансуб тафсир - «Маъорифул Қуръон»га муқаддима;

2.    «Улумул Қуръон»;

3.    «Маъорифул Қуръон»нинг инглиз тилига таржимаси;

4.    «Такмилату фатҳил мулҳим», 6 жилд;

5.    «Дарсут-Термизий». Бу Термизий номли университетда ўтган маърузалари йиғиндиси бўлиб, жиянлари Рашид Ашраф тўплаганлар;

6.    «Буҳус фий қазоё фиқҳийя муъосира». Бу китоб ўзида олди-сотдининг барча турини жамлаган;

7.    «Сўйишнинг ҳукмлари»;

8.    «Ақл ва шариат чегарасида наслни чеклаш»;

9.    «Эътикоф аҳкомлари»;

10.    «Ислом ва замонавий иқтисод»;

11.    «Оилавий муаммоларимиз»;

12.    «Намозларингизни суннатга мувофиқ ўқинг»;

13.    «Фатво усуллари»;

14.    «Шариат мезонидаги тақлид»;

15.    «Ҳозирги асрдаги ижтиҳод дастури»;

16.    «Насронийлик нима?»;

17.    «Муқаддас китоб нима?»;

18.    «Қадим аҳддан Қуръонга»;

19.    «Қаророт ал-Қазоийя»;

20.    «Ер мулкчилиги ва унинг чегараси»;

21.    «Таълимдаги низомимиз»;

22.    «Низом дастури қандай ўрганилади»;

23.    «Покистондаги исломий таълимга бир назар»;

24.    «Ҳозирги замонамизда шариат қандай татбиқ қилинади»:

25.    «Ислом ва ҳозирги сиёсат»;

26.    «Шариатни татбиқ қилиш ва унинг масалалари»;

27.    «Ислом ва инсон ҳуқуқлари»;

28.    «Тарих воқелигидаги Муовия розияллоҳу анҳу»;

29.    «Отам ва устозим ва у зотнинг завқлари»;

30.    «Ўтганларнинг излари»;

31.    «Шаҳид Зиёул ҳақ»;

32.    «Ким Дейбанд шайхи бўлса...»;

33.    «Умматнинг ҳакими ва у кишининг сиёсати»;

34.    «Ислоҳ ваъзлари».

Тақий Усмоний жаноблари бир қанча Ислом фиқҳий академияларининг аъзоси ва кўзга кўринган фаоли, бизнинг яқин биродарларимиздан биридир. Бундан бир неча йиллар аввал ватанимизга ташриф буюрганлар. Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари билан яқиндан танишганлар. Мен билан бўлган суҳбатларидан бирида ушбу шаҳарлар ҳақида бир китоб ёзиш ниятлари борлигини ва бунинг учун яна зиёрат қилиш режалари борлигини айтганлар.

Аллоҳ Тақий Усмоний жанобларини Ўз паноҳида асраб, умматга бундан-да кўп китоблар ёзишда Ўзи ёрдамчи бўлсин. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ

"Зикр аҳлидан сўранг" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Муҳаммад Тақий Усмоний, хафизахуллоҳ: Мавлид ҳақида