«Мен Ид-Милад-ан-Наби (мавлид) нишонланишига бағишланган мақоламда ёзганимдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ҳақида ҳикоя қилишга жазм этиш – мақтовга сазовор иш ва мусулмонлар бунда фаоллик кўрсатишлари лозим. Лекин фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилиши билан боғлиқ воқеаларни ёдга олиш билан чекланиш, бундай мажлислар учун маълум бир кунни ажратиш, шунингдек, мавлидни барча мусулмонлар учун мажбурият, фарз деб ҳисоблаш бидъат ҳисобланади. Ҳозирги кунда мавлидларнинг аксарияти шундай бўлмоқда. Шу сабабдан замонавий Деобанд олимлари бу мавлидларни бидъат деб эълон қилди. Агар мажлис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётига бағишланган ва айтиб ўтилган камчиликлардан холи бўлса, ҳеч ким бундай йиғилишни рухсат этилмаган янгилик деб атай олмайди. Шу сабабли ўтмишдаги айрим олимлар уларни ўтказишга рухсат берган».
Шундай қилиб, уч нарса танқид қилинмоқда:
1) Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилиши билан боғлиқ воқеаларни ёдга олиш билан чекланиш;
2) Бундай мажлислар учун маълум бир кунни тайин қилиш (Масалан, фалон куни туғилган дея ўша куни тўпланиш ва хк);
3) Мавлидни барча мусулмонлар учун мажбурият, фарз деб ҳисоблаш (бошқаларни шунга мажбурлаш, қўшилмаганларни адашган ёки фалоний-пистонийлар дейиш);