Бу ҳақида мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа кенгаши президенти Шарл Мишел билан телефре орқали мулоқоти чоғида маълум қилди, дея хабар бермоқда Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Тўқаев дунёдаги энергия хавфсизлигига таҳдидлардан хавотир билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон жаҳон ва Европа бозорларидаги вазиятни барқарорлаштириш учун ўзининг углеводород салоҳиятидан фойдаланишга тайёр.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, мамлакат Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкори бўлган Европа Иттифоқи билан барқарор алоқаларни ривожлантириш тарафдори.