loader
Foto

[Аимматун] - имомлар

Масалан, раис, раҳбар, бошлиқ каби атамалар ҳам бу сўзга маънодош бўла олади. Унинг бирлик шакли [имамун] - имом. Истилоҳий маъноси ҳам луғавий маъносидан йироқ эмас (Имом Тафтазоний. Шарҳут Тафтазоний ъалал Ақоидин Насафийя. "Омира". 181-6. Фахриддин Розий. Тафсирур Розий. Биринчи нашр. 4-ж. 43-6. Солиҳ Абдуссомиъ аби Азҳарий. Жавоҳирул иклил шарҳу Мухтасариш Шайхи Халил. 2-ж. 221-6.).

Ушбу истилоҳнинг турли маъноларда қўлланилиши

1. Пайғамбарлар ҳам имом деб аталади. Зеро, бутун инсоният уларга эргашиши вожиб. Аллоҳ таоло баъзи набийлар ҳақида зикр қилгач:

"Яна уларни Бизнинг амримиз билан (одамларни) ҳидоят этадиган пешволар қилдик" (Анбиё сураси, 73-оят), деган. Шунингдек, халифалар ҳам имомлардир. Халқ эргашиши, сўз ва ҳукмларини қабул қилиши учун улар шу мансабга сайланганлар. Халифалар имомлиги  [ал-имаматул кубро] -олий имомлик деб аталади.

Бундан ташқари, инсонларга намоз ўқиб берувчи кишилар ҳам имом дейилади. Бироқ бу  [ал-имаматус суғроб] -кичик имомлик деб аталади. Киши имом билан намоз ўқиётганида унга эргашиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам: "Имом эргашилиш учун имомликка сайланган. У руку қилса, руку қилинглар, сажда қилса, сажда қилинглар. Имомингизга хилоф қилманглар" (Фахриддин Розий. Тафсирур Розий. "Абдурроҳман Муҳаммад". 21-ж. 17-6. "Имом фақат унга эргашилмоғи учун сайланган..." ҳадисини бир-бирига яқин лафзлар билан Имом Аҳмад ва бошқалар томонидан ривоят қилинган. Қаранг: Жалолиддин Суютий. Ал-Фатҳул Кабир фий зоммиз зиядати илал Жомиъис сағир. "Дорул кутубул арабийя".), деб марҳамат қилганлар.

Уламоларнинг таъкидлашича, "аимма" сўзининг бошқа истилоҳий маънолари ҳам мавжуд. Бу сўз турли илмларда турли маънода ишлатилади.

Масалан, фақиҳлар уни шариат мужтаҳидларига - мазҳаббошиларга нисбатан қўллайдилар (Муҳаммад ал-Ҳаттоб Моликий Мағрибий. Мавоҳибул жалил фий шарҳи Мухтасариш Шайхи Халил. Биринчи нашр. 1-ж. 30-6.). Яъни [ал-аимматул арбаъа] - тўрт имом дейилганда, имом Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеъий ва имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳлар тушунилади.

Усул уламолари наздида эса "аимма" усул илмини илк бор уч йўлнинг бири билан девон қилган, яъни китобга туширган уламоларга нисбатан ишлатилади. Уч усул қуйидагилар:

1) мутакаллимлар йўли. Бунга Жувайний ва Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳлар мисол бўлади;

2) ҳанафийлар йўли. Бунга Кархий ва Паздавий раҳматуллоҳи алайҳлар мисол бўлади;

3) икки йўл ўртасини жамлаганлар. Бунга ибн Соъотий, Субкий ва бошқалар мисол бўлишади.

Муфассирлар "аимма" атамасини Мужоҳид, Ҳасан Басрий, Саъид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ кабиларга нисбатан қўллайдилар. Қироат илмида эса қироатлари мутавотир бўлган ўнта қори: Нофеъ, ибн Касир, Абу Амр, ибн Омир, Осим, Ҳамза, Кисоий, Абу Жаъфар, Яъқуб, Халаф раҳматуллоҳи алайҳларга нисбатан ишлатилади (Имом Жазарий. Ан-Нашр фил ҳироатил ъашр. "Тижория". 1-ж. 8, 9 ва 54-6.).

Муҳаддисларнинг фикрича, Али ибн Мадиний ва Яҳё ибн Маъин раҳматуллоҳи алайҳлар каби жарҳ ва таъдил аҳли "аимма" унвонига лойиқдирлар. Шунингдек, [ал-аимматус ситта] - олти имом, дейилганда имом Бухорий, имом Муслим, имом Абу Довуд, имом Термизий, имом Насоий ва имом ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳлар тушунилади. Баъзилар ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳ ўрнига Молик раҳматуллоҳи алайҳни, айримлар эса Доримий раҳматуллоҳи алайҳни (олти имомдан бири, деб) ҳисоблайдилар (Ибн Асир Жазарий. Жомиъул усул фий аҳадисир Расул. 1-ж. 180-6. Муҳаммад ибн Жаъфар Каттоний. Рисалатул мустатрифату ли баёни машҳури кутубис суннатил му-шаррафати. "Дорул фикр". 13-6. Муҳаммад Амир Подшоҳ. Тайсирут Таҳрир шарҳу Китабут Таҳрир. 3-ж. 102-6.).

Бу сўз мутакаллимлар наздида, имом Ашъарий, имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳлар каби ақидада ўз мазҳаби ва эргашувчиларига эга уламоларга нисбатан ишлатилади.

Ижмолий ҳукми

2. Мужтаҳид бўлмаган одам учун мўътабар фиқҳий мазҳаб имомларининг ижтиҳодларидан (агар у аниқ ва саҳиҳ йўл билан нақл қилинган, мутлақлари қайдланган, омлари хосланган, фиқҳий масалаларининг шартлари зикр этилган бўлса) хоҳлаган бирига амал қилиши мумкин. Таржиҳ (афзалини танлаш) ва тахриж (чиқариб олиш) илмини билган, малакаси бўлган киши муайян бир мазҳабни тутиши зарурий шартлардан эмас. Зеро, у барча мужтаҳидларнинг фиқҳий ижтиҳодларидан зарур йўл топа билади. Фақат бунда ижтиҳод гарчи батафсил баён этилмаган бўлса ҳам саҳиҳ йўл билан нақл қилинган бўлиши шарт. Шунда у ижтиҳодни истинбот ва таржиҳ қоидалари асосида амал учун ҳам, фатво учун ҳам олиши мумкин (Имом Ғаззолий, Имом Лакнавий. Фавотиҳур раҳамут ал-матбуъ маъал Мустасфо. "Булоқ". 2-ж. 406-6. Муҳаммад ибн Али Шавконий. Иршодул фуҳул ила таҳҳиҳил ҳаққи мин илмилусул. "Мустафо Ҳалабий". 272-6.). Бир ибодат ёки тасарруф (муомала) борасида бир неча мужтаҳид имомларнинг ижтиҳодлари орасида талфиқ қилиш (яъни, енгилини олиб, қийинига амал қилмаслик) нинг дурустлиги борасида ихтилофлар мавжуд (Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. Биринчи нашр. 1-ж. 51-6. Ал-Мийзон. "Мустафо Ҳалабий". 1-ж. 16-6.). Бу масаланинг бутун тафсилоти "Усулий илова"да ҳамда "Ижтиҳод", "Ифто", "Қазо", "Тақлид", ва "Талфиқ" истилоҳларида зикр этилади.

3.    Имомликнинг икки тури - олий имомликда бир ўлкада бир неча имом бўлиши ҳамда кичик имомликда бир вақтда ва бир жойда бир неча имом бўлиши мумкин эмас. Бунинг ҳикмати мусулмонлар бирлигини сақлашдир. Бунинг тафсилотлари намоздаги имомлик ва олий имомлик масалалари ҳақида сўз борган ўринларда баён этилади.

4.    Усули фиқҳ ва ҳадис илмининг қоидаларига кўра, бирор имомдан ҳадис мурсал ҳолатда ривоят этилса ҳам у қабул қилинади. Муҳаддислар наздида, мурсал ҳадис тобеъин саҳобани ташлаб, "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар", деганидир (Имом Ғаззолий, Имом Лакнавий. Фавотиҳур раҳамут ал-матбуъ маъал Мустасфо. 2-ж. 174-6. Муҳаммад Амир Подшоҳ. Тайсирут Таҳрир шарҳу Китабут Таҳрир. "Мус-тафо Ҳалабий". 3-ж. 102-6).

5.    Аксарият уламолар наздида, агар тобеъин имомларидан мурсал ҳадис ишончли ровий томонидан ривоят қилинса, у қабул қилинади. Шунинг учун ҳам уламолар: "Ким тўлиқ санад билан ривоят қилган бўлса, (масъулиятни) бировнинг бўйнига юклабди. Ким мурсал ривоят қилган бўлса, ўзининг бўйнига олибди", деганлар. "Мусалламус субут" асари муаллифи (Муҳиббуллоҳ ибн Абдушшакур Баҳорий) мурсал ҳадиси қабул қилинадиган ровийларга Ҳасан Басрий, Саид ибн Мусайяб, Иброҳим Нахаий раҳматуллоҳи алайҳларни мисол қилиб келтирган (Имом Ғаззолий, Имом Лакнавий. Фавотиҳур раҳамут ал-матбуъ маъал Мустасфо. 2-Ж.174,175-6.)

"Катта фиқҳ энциклопедиси" китобидан, 1-жуз