loader
Foto

Риёдан қутулиш йўллари

2.    Сендан мақтовни талаб қилувчи шахс хусусан фақир ва муҳтожлигингда сенга зарар ҳам, фойда ҳам етказолмайди.

3.    Риё амалларни йўққа чиқаради,

4.    Инсонлар сийратинг ёмонлигидан хабар топишса, қўрқма, Аллоҳ таоло ундан ҳам бохабардир.

5.    Агар риё сенга тажовуз қилса, ундан сақланишга қаракат қил ва Аллоҳ томонга юз бер.

Шайтон биринчи бўлиб яхши амалларни тарк қилишга ундайди, агар буни уддалай олмаса, риёга ундайди ва сенда амалингга нисбатан ихлосни кўрса, бу ишни риё, дейди. Сен шу сабабли қилаётган яхши амалингдан қайтасан ва шайтон ўз мақсадига эришади. Огоҳ бўл, шайтон сенинг душманингдир!

Абу Ҳомид Ғаззолий розияллоҳу анҳу: «Риё қилишдан қутулишни истовчилар тўрт тоифага бўлинади: "Биринчиси, шайтонни ёлғончига чиқариш билан қаноатланмай, унга қарши уришади ва натижада уруш чўзилиб кетади. Бу нуқсондир. Чунки у Аллоҳга муножот қилишдан тўхтаб қолди. Иккинчиси, шайтон билан уришишни бефойда деб билиб, уни «ёлғончи» дейиш билан қаноатланади ва унга қарши урушмайди. Учинчиси, шайтонни ёлғончига чикаришга ҳаракат қилмайди. Тўртинчиси, шайтоннинг инсонга ҳасад қилаётганини тушунади ва Аллоҳ зикри билан кўпроқ шуғулланади». Фузайл ибн Ғазвонга: «Бир киши сизни ёмонлаяпти», дейишди. У: «Аллоҳга қасамки, унинг ишидан жаҳлим чиқаяпти», деди. Унга: «Унинг ишиданми?» дейишди. У: «Шайтон ишидан», деди. У: «Аллоҳим, уни афв эт», деди. У яна: «Аллоҳим, уни афв эт», деди.

Агар шайтон бирор банданинг яхши хислатлари борлигини билиб қолса, яхши амалларини кўпайтиришидан қўрқиб, унинг олдига бормайди.

Ал-Ҳорис Муҳосибий юқорида ўтган тўрт тоиф кишилар ҳақида шундай дейди: «Улар фазл, ҳидоят ва рушд топиш учун илм ўрганишга чиққан кишиларга ўхшайдилар. Шайтон уларга ҳасад қилиб, ҳақни танишларидан қайтаришга уринади. Улар эса шайтонни ноумид қилиб қайтарадилар. Шайтонга алданган инсон қилаётган ишида ўзига манфаат бор, деб ўйлайди. Шайтон ана шу нуқтада ғолиб келади. Шунинг учун ҳам салафлар шайтон ибодатларига халал берганда ибодатни кўпайтириб, шайтонни мулзам қилганлар. Машҳур олимлардан бири айтади: «Шайтон бандани доимо гуноҳга чорлайди. Унга итоат қилманга. Риё амалнинг асосида ёки сифатларида бўлади. Агар риё амалнинг асосида бўлса, амални ботил қилади. Агар амалнинг сифатида бўлса (сажда, руку каби), бундай ҳолда амал ботил бўлмайди.

Воҳид Абдусалом Балий

"Жин ва шайтондан сақланиш йўллари" китобидан

Бурҳониддин Абдураҳмон ўғли таржимаси