64 ёшли маҳаллий фуқаро Алексей Петухов эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлганликда айбланмоқда. Тергов қўмитаси машғулот вақтида «ёғоч мосламага ўрнатилган полимер шишани қилич билан кесаётган пайтида орқадан келаётган одамни пайқамай қолган ва унинг кўкрак қисмига казак қилич билан зарба бериб, чопиб ташлаган», — дейилади Тергов қўмитаси хабарида.
Сўроқ пайтида айбланувчи ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан ҳеч қаёққа чиқиб кетмаслик ва тўғри хулқ-атворда бўлиш тўғрисида ёзма шаклда тилхат эҳтиёт чораси танланди.
«Казак бошига ғишт уриб синдириш, кўкраги билан найзаларни синдириш ва тахминан 100 кг оғирликдаги михларни ушлаб туриш қобилиятига эга эди. Атаман ҳеч қачон касал бўлмаган, бош оғриғидан дори ичмасдан даволана олган. У бизнинг хотирамизда абадий меҳрибон, ҳамдард ва ҳар доим ёрдам беришга тайёр инсон бўлиб қолади», - дейилади Капитоновнинг ўлими ҳақидаги баёнотида казаклар биродарлиги веб-сайтида.