loader
Foto

Россиянинг Хитой ва Ҳиндистонга нефт экспорти қулади: Саудия Арабистони Россия Федерациясига "нарх уруши" эълон қилди

Саудия Арабистони ва Эрон ўзларининг асосий бозорида Россия нефти билан рақобат қилиш учун ўз нефтига чегирмаларни эълон қилганидан сўнг, Россиядан Осиёга етказиб бериш деярли 20% га камайди. Бу ҳақида Россиянинг Finanz нашри хабар бермоқда.

"Россиялик нефтчиларнинг Ҳиндистон ва Хитойдаги харидорлари билан асал ойи ниҳоясига етаётганга ўхшайди", — дея таъкидлайди нашр журналистлари.

8 июлда якунланган ҳафтада Ҳиндистон ва Хитой бозорларига етказиб бериш кунига 1,76 млн баррелни ташкил етди, гарчи апрель ўрталаридан июнгача 2-2,1 млн баррелдан ошган бўлсада. Хитойга етказиб бериш июн ойи бошига нисбатан 25 фоизга, Ҳиндистонга эса 27 фоизга камайди.

Осиёга жами экспорт апрел ойи бошидан бери энг паст даражагача қисқарди.

Саудия Арабистонининг ҳаракатларига қараганда, Ар-Риёд Россия Федерациясига ўзининг анъанавий бозорини бериб қўйиш ниятида эмас: Хитой араблар экспорт қиладиган нефтнинг 25% дан ортиғини сотиб олади.

Бу ҳали Россия бюджетига таъсир кўрсатмади, дея таъкидлайди газета, чунки экспорт божининг ошиши жисмоний ҳажмларнинг етишмаслигини қоплайди ва Россия ҳукуматига ҳафтасига 159 млн доллар даромад келтиради.

Шу билан бирга, Bloomberg агентлигининг хабар беришича, АҚШ Молия вазирлигининг юқори мартабали ходими Россиядан экспорт қилинадиган нефт нархини чеклаш бўйича дунёнинг бир қатор етакчи иқтисодчилари томонидан ўрганилаётган таклиф жаҳон нархларининг навбатдаги сакрашининг олдини олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.