6/42 Бало инсонни тўғри йўлга солиш учун ҳам юборилади.
6/44 Бир муддат ўз ҳолига ташлаб қўйиб, бирдан азоблаш ҳам бир услуб.
6/65 Азоб тепадан ёки оёқ остидан келади.
7/4 Азоб уйқу пайтида ҳам келади.
7/98 Азоб ўйин-кулги авжига чиққанида ҳам келади.
8/25 Азоб фитнага қарши курашмай турганларга ҳам келади.
8/52 Банда балони ўзи тилаб олади.
10/22 Синовлар инсонга Раббисини танишга кўмаклашади.
10/51 Азоб келгач, қайтарилмайди.
11/81 Бало келганларга термулмаслик ва ачинмаслик керак.
12/19 Киши ўзини балодан қутқариш учун озгина имкониятдан ҳам фойдаланиши керак.
18/80 Фарзанднинг ҳаддидан ошиши ва куфр йўлига кириши ота-онани азоблайди.
20/97 Яккаланиб яшаш ҳам бир азобдир.
22/2 Азоб кишини маст-аластга ўхшатиб кўяди.
22/2 Азобни кўриш инсонга атрофни унуттириб қўяди.
22/10 Азоб сабаби - гуноҳлар.
24/63 Пайғамбарнингчин вориси бўлган олимлар сўзига хилоф йўл тутувчиларга фитна, кулфат ва аламли азоб етар.
26/202 Азоб тўсатдан келади.
28/8 Аллоҳ истаса, банда балонинг олдига ўз оёғи ва ўз ихтиёри билан боради.
29/65 Қийин аҳволда қолсагина, Аллоҳга ихлос билан ибодат қилувчи бандалар ҳам бор.
30/41 Офат-балолар одамларнинг қилмишлари сабабидандир.
57/22 Бандага Аллоҳдан беизн ҳеч бир мусибат етмас, етган мусибат эса аввалдан Лавҳул Маҳфузда ёзилган бўлади.
Акмал Мираваз ўғлининг
"Мен ҳам тафаккур қиламан" китобидан