loader
Foto

Горбачёв Украинадаги урушга қандай муносабат билдиргани маълум бўлди

Горбачевнинг Украинадаги урушга реакцияси ҳақида унинг яқин дўсти, россиялик журналист Алексей Венедиктов Forbes Russia га берган интервьюда гапириб берди.

"Сизга айтишим мумкинки, унинг ҳафсаласи пир бўлган, у тушунмоқда (нималар рўй бераётганини – тар.) Бу унинг ҳаётий иши эди. Озодлик - Горбачёвнинг иши", - дейди журналист.

Путиннинг агрессив ва диктаторлик сиёсати "Горбачев мероси"ни бутунлай йўқ қилди. Венедиктовнинг таъкидлашича, советлар етакчисининг реакцияси кутилгандай бўлди.

Журналистнинг қайд этишича, Горбачев СССР ни 1985-1991 йилларда бошқарган, ўша пайтлар Европада НАТО тезкор жавоб қайтариш бўлинмаларидан атиги тўрт минг нафар ҳарбий бўлган.

"Энди эса НАТО келаси йил охиригача бу ерда 300 минг киши бўлишини эълон қилди", - деди у.

Венедиктовнинг қўшимча қилишича, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги таҳдид даражаси ўсиб бормоқда.