Москва қийин иқтисодий, демографик, молиявий ва ҳарбий вазиятда
Менинг дўстим, Торонтолик Джордж Кохон Россияда McDonald’s очганди ва бу Совуқ уруш даврида ажойиб ғалаба эди. Ўша пайтдаги Совет республикасида иқтисодий инқироз бошланган эди, бизнес, қишлоқ хўжалиги ёки маркетинг соҳасида тажриба йўқ эди, лекин биринчи ресторан 1990 йил январь ойида Москвада Пушкин майдонида очилди. 2012 йилда Кохон муаммолар ва охир-оқибат 847 та ресторан ва 62 минг ходимдан иборат тармоққа айланган муваффақият ҳикояси ҳақида "To Russia With Fries" (Россияга картошка фри билан) номли қизиқарли китоб ёзган. Аммо бу йил, Украинага қилинган шафқатсиз ҳужумдан сўнг, М ҳарфининг олтин арклари норозилик сифатида барча рус ресторанларининг ёпилишини эълон қилди ва бизнесни сотувга қўйди. McDonald’s нинг кетиши 1990 йилда очилиши каби муҳим бўлди ва 1000 дан ортиқ хорижий корпорацияларнинг агрессор мамлакатдан ўз-ўзидан чиқиб кетишига сабаб бўлди. Россия чўкмоқда.