loader
Foto

Туркияда польшалик сайёҳлар русларни калтаклаб ташлади

Аланиядаги турк меҳмонхоначилари полиция келгунига қадар қочиб қолишга муваффақ бўлган поляклар томонини олишди, руслар эса камерага тиқилди ва фақат эрталаб қўйиб юборилди.

Воқеа 13 июль куни содир бўлган. Quattro Beach меҳмонхонасида тўртта полякдан иборат гуруҳ Россия жанубидан келган эр-хотин билан мулоқот қилишни бошлади. Украинадаги уруш муҳокамаси чоғида суҳбатдошлар ўртасида можаро келиб чиққан ва у муштлашувга айланган.

ОАВ маълумотларига кўра, рус армиясининг украиналикларга ҳужум қилганидан ғурурланган россиялик ёрдам сўраган бўлса-да, меҳмонхона хавфсизлик хизмати ва хизматчилари муштлашувга аралашмаган.

Полицияни бошқа сайёҳлар чақирган, бироқ поляклар хавфсизлик кучлари етиб келгунига қадар қочиб қолишга муваффақ бўлган. Россиялик сайёҳни энг яқин маҳкамага олиб боришди ва у ерда камерага тиқишди. Эркак ўзининг хатти-ҳаракати билан доимий меҳмонларни ранжитиб, атайлаб тажовуз уйғотганини тан олди.

Россиянинг телеграм-каналлари муштлашувда жароҳаталанган Кремль тарафдорига Россия элчихонаси, адвокатлари ва ҳатто унинг рафиқаси билан боғланишга рухсат берилмаганидан ғазабда.

Бундан ташқари, тарғиботчиларнинг ёзишича, меҳмонхона менежери келиб, русларни муддатидан бир неча кун олдин чиқариб юбориш билан таҳдид қилган ва курорт раҳбарияти ва меҳмонларга қарши ҳар қандай даъволардан воз кечиш тўғрисида имзо чекишни талаб қилган.

"Маълум бўлишича, у Польшадан келган меҳмонларни анчадан бери танийди ва россиялик сайёҳ томонидан қўзғатилган бундай арзимас воқеа туфайли уларнинг муаммога дуч келишини истамайди", деб ёзади "Рыбарь" телеграм-канали