Россия Қуролли кучларига гипертовушли “Циркон” комплексларини етказиб бериш яқин ойларда бошланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги ҳарбий-денгиз парадида маълум қилди.
Путин Россия Ҳарбий-денгиз кучлари қуроллари доимо такомиллашиб бораётганини қайд этди.
“Улар учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд бўлмаган, дунёда муқобили бўлмаган энг янги гипертовушли “Циркон” ракета комплексларини эслатиб ўтиш кифоя”, - деди Россия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, уларни Россия Қуролли кучлариага етказиб бериш яқин ойларда бошланади.
“Бу даҳшат солувчи қурол билан биринчи бўлиб “Адмирал Горшков” фрегати жанговар навбатчиликни бошлайди”, - деди Путин.