loader
Foto

Агар мамлакатдаги барқарорлик хавф остида қоладиган бўлса, Косоводаги НАТО кучлари аралашишга тайёр —KFOR баёноти

"НАТО Европа Иттифоқи воситачилигида Приштина ва Белград ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришни қўллаб-қувватлашда давом этади ва барча томонларни музокаралар жараёнини давом эттиришга ундайди", — дейилади баёнотда.

КФОР, шунингдек, агар керак бўлса, Косовода БМТ мандатига мувофиқ ҳар доим осойишта ва хавфсиз муҳитни сақлаш учун чоралар кўрилишини билдирди.

Қисман тан олинган Косово шимолида маҳаллий серблар юк машиналари билан Яриньее чегара пунктида асосий йўлни тўсиб, Косово ҳукуматининг автотранспорт воситалари ва ID-карталарини қайта рўйхатдан ўтказиш қарорига норозилик билдиришди.

Косово шимолидаги камида иккита шаҳарда сирена товушлари ва отишма овозлари эшитилгани хабар қилинган.

Косовода вазиятнинг кескинлашувига нима сабаб бўлди?

Косово шимолидаги йўллар ва чегара ўтиш жойларини блокировка қилиш Косово ҳукуматининг шу йил июнь ойида қабул қилинган Сербия рақам белгилари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги қарори кучга киришидан бир кун олдин содир бўлган.

Косово полицияси сербиялик намойишчилар томонидан ўқ отилгани ҳақида хабар берди

Косово шимолида минтақанинг Сербиядан ажратилишига салбий муносабатда бўлган этник серблар яшайди. Шунинг учун улар ҳали ҳам у ерда Сербия валютасидан фойдаланадилар ва Сербия фуқаролигига эга.

Сербия ва Косово ўртасида 2011 йилда тузилган шартнома Косово шимолида яшовчилар томонидан вақтинчалик (5 йил муддатга) нейтрал ҳужжатлар ва давлат рақам белгиларидан фойдаланишни назарда тутади. Ўтиш даври аллақачон тугаганига қарамай, Косово сербларини миллий ҳужжатларга ўтишга мажбурлаш бўйича барча уринишлар фақат оммавий норозиликларга сабаб бўлди.