Украина Президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина Қуролли кучлари Россия Федерациясининг асосий нишонларини бир-икки кун ичида мағлуб этиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақида у россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Марк Фейгин билан суҳбатда гапирди, деб ёзади unian.net.
Унинг сўзларига кўра, энди Украинадаги РСЗО HIMARS сони бир вақтнинг ўзида 168 та ракетани учириш имконини беради.
"Бу ўлимга маҳкум етилган 100 га яқин нишонлар. Шуни айтишим мумкинки, Россия Федерациясининг тезкор даражасидаги нишонлари - Харьковдан Херсонгача тахминан 200 тани ташкил қилади. 200 га қарши 168 - бу улар тўплаган ҳамма нарсани бир-икки кун ичида бир вақтнинг ўзида йўқ қилишдир, - деди Арестович.
Шунингдек, у Ғарбдан Украинага барча етказиб берилаётган ёрдамлар "икки баравар кўпайтирилса яхши бўларди", деб таъкидлади.