Умар розияллоҳу анҳу деди: «Ким кулса, ҳайбати озаяди. Ким ҳазиллашса, обрўсизланади. Ким бир нарсани кўп қилса, у билан танилади. Кймки нотўғри йўллар билан бойиса, ҳаёси камаяди, кимнинт ҳаёси кам бўлса, тақвоси ҳам кам бўлади, кимни тақвоси кам бўлса, қолгани ўлади».
Саъид ибн Осрозияллоҳу анҳу ўғлига деди:«Эй ўғлим, улуғларга ҳазил қилма, сени ёмон кўриб қолишади. Пасткашларга ҳазил қилма, сенга азият етказишади».
Ҳазил икки сифатга биноан жоиз
Биринчиси: ҳазилга ёлғон аралаштирмаслик. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилинади:«Саҳобалар: «Эй Расулулллоҳ, биз билан ҳазиллашасизми?» дейишди. Расулуллоҳ дедилар: «Мен рост гапириб ҳазиллашаман» (Термизий ривояти).
Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Агар банда Аллоҳ рози бўладиган бирор калима айтса, Аллоҳунинг даражасини ўша калима савоби туфайли кўтариб қўяди. Агар банда Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган калима айтса, банда ўша калима сабаб дўзахга ташлангусидир» (Бухорий ривояти).
Иккинчиси: кўп ҳазиллашмаслик. Чунки, кўп кулгу қалбни ўлдиради. Абу Ҳасан Мовардий деди: «Кўп кулиш муҳим ишларга жиддий ёндошишдан қайтаради ва фикрни саёзлаштиради. Ким кўп ҳазиллашса, унда на ҳайбат қолади, на виқор.
Абу Лайс Самарқандий: «Кўп ҳазил қилмагин, ҳай батинг кетади ва сен яхши инсонлар ҳузурида шу билан айбаланасан, аҳмоқ ҳузурида эса калтакланасан ва сени калта фаҳм дейишади. Ўзинг танимаганлар билан ҳазиллашмагин. Чунки уларнинг хулқини билмайсан. Яқинларинг ва ошналаринг билан ҳазиллашишингда зарар йўқ. Лекин ҳаддан ошиб гуноҳкор бўлишдан сақлангин. Чунки ишларнинг яхшиси ўртасидир. Меъёрида ҳазилашиш инсонга оғир ботмайди»,деган.
Саъд бин Ос ўз ўғлига деди: «Кам ҳазиллашгин, чунки унинг кўпи ҳайбатни кетказади. Сенга жинни деб лақаб қўйишади. Ҳазиллашишда бепарво бўлиш дўстларни бездириб қўяди».
Ҳазилда яхши ният бўлиши керак, чунки шу ният сабабидан ажр олади. Масалан: эр ўз аёлини бахтли қилиш ёки у билан алоқасини яхшилаш ниятида ҳазиллашади. Бу нарсани Пайғамбаримиз алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳуга қилганлар. Яна бунга мисол: Дўстлар суҳбатини давом эттириш учун бир-бирлари билан ҳазиллашишади.
Масхара ва истеҳзодан тилни тийиш
Аллоҳ таоло деди: «Эй, мўминлар, (сизлардан) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна Сизлардан аёллар ҳам (бошқа) аёлларни масхара қилмасинлар! Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар». ( Хужурот сураси, 11-оят).
Масхара қилмоқ масхара қилинаётган кишига паст назар билан қараш, уни хўрлаш, ҳақоратлаш, айблаш ва устидан кулишдир. Бу ҳаракат имо-ишора билан бўлиши мумкин. Расуллулоҳ алайҳиссалом деди: «Кўпдан-кўп сочиб ташланган нарсалар йиртиқ нарсалардан яхшироқ бўлади». Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: «Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ё молларингизга қарамайди. Балки, сизларнинг қалбларингизга ва амалларингизга қарайди» (Имом Муслим ривояти).
Истеҳзо асосида кибр мавжуд. Пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадислари бунга мисолдир: «Кибр — бу ҳақ нарсага норози бўлиш ва одамлар ҳурматини жойига қўймаслиқцир» (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: «Қалбида заррача кибр бор инсон жаннатга кирмайди» (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: «Кишининт ёмон эканига ўз мусулмон биродарини таҳқирлаши кифоя қилади» (Муслим ривояти).
"Жин ва шайтондан сақланиш йўллари" китобидан