loader
Foto

Рим папаси Қозоғистонга ташриф буюради

Понтифик Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг шахсий таклифига биноан Қозоғистонга ташриф буюради.

Франциск Қозоғистон олий раҳбарияти билан учрашиши ҳамда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг 7-Конгрессида иштирок этиши кутилмоқда.

Бу саёҳат католик черковининг кекса раҳбари учун охирги сафарларидан бири бўлади. 30 июль куни Франциск соғлиғи сабабли энди қавм ҳузурига аввалгидек фаол ташриф буюра олмаслигини эълон қилди ва нафақага чиқиш имкониятини истисно қилмади. Тизза бўғими билан боғлиқ муаммолар туфайли у ҳозирда ногиронлар аравачасида ҳаракат қилишга мажбур.