loader
Foto

Хитойнинг ғазаби остидаги ташриф. Ненси Пелоси Тайванни тарк этди

CNN хабарига кўра, Пелосининг самолёти Тайпейнинг Суншан аэропортидан ҳавога кўтарилган.

Жўнаб кетишидан бироз олдин у ўз делегацияси "Тайван демократиясини сўнмас қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор тасдиқлаганини" твиттерида ёзди.

Бу катта хато. Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи нимага олиб келиши мумкин?

28 июл куни Хитой давлат матбуоти Хитой етакчиси Си Цзинпин АҚШ президенти Жо Байденни Тайван ишларига "аралашиш" оқибатлари ҳақида огоҳлантириб, Оқ уй раҳбари "ўт билан ўйнаяпти" дея огоҳлантиргани ҳақида хабар берди. Пекин Вашингтонни Пелосининг Тайванга ташрифидан огоҳлантирди.

31 июл куни Пелоси Осиё бўйлаб гастрол сафарини бошлади. Ташрифнинг расмий дастурида Тайванга саёҳат йўқ эди. Бироқ 2 август куни кечқурун бортида Пелоси бўлган самолёт Тайван аэропортига қўнди.

Пелосининг Тайванга ташрифи АҚШ расмийсининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк ташрифидир.

Тайван қисман тан олинган давлат бўлиб, Хитой уни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Тайван демократик ҳукумат томонидан бошқарилади ва тўртта "Осиё йўлбарслари" дан бири - минтақадаги энг муваффақиятли иқтисодиётлардан ҳисобланади. Расмий Пекин ҳар қандай давлатнинг Тайван билан алоқа ўрнатишга ёки оролга ташриф буюришга уринишларига қатъиян эътироз билдиради. Қўшма Штатлар Хитойнинг ягона давлат сифатида қонунийлигини тан олади, бироқ айни пайтда орол билан алоқаларни ривожлантиришда давом этмоқда.