loader
Foto

Озарбайжон "Қасос" аксилтеррор операциясини бошлади

Озарбайжон "Қасос" аксилтеррор операциясини бошлади. Ҳарбий операция натижасида арман қуролли тузилмаларининг артиллерия батальони ва битта пости йўқ қилинди. Арман аскарлари орасида қурбонлар ва ярадорлар бор.

Сўнгги кунларда Арманистон томонининг расмий баёнотлари Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашишига хизмат қилмоқда. Хусусан, Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григоряннинг Озарбайжоннинг Лочин йўлагидаги рухсациз позицияси ҳақидаги баёнотлари расмий Боку томонидан Озарбайжоннинг ички ишларига қўпол аралашиш сифатида баҳоланди.

Арманистон шошилинч равишда ўз аскарларини Қорабоғдан олиб чиқяпти

Икки йил аввал Арманистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилиш учун юборилган арман ҳарбий хизматчилари хизмат муддати тугашига бир неча кун қолганда зудлик билан бўшатилмоқда.

Бу ҳақида Республикачилар партияси аъзоси, Арманистон парламентининг мухолиф депутати Тигран Абрамян ўзининг Facebook-аккаунтида ёзди.

Абрамяннинг сўзларига кўра, Арманистондан Қорабоғга чақирув охирги марта 2020 йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтган. Шу билан бирга, 44 кунлик урушдан сўнг, 2021 йил қишида Қорабоғга Арманистондан чақирилувчилар юборилмади.

«Икки йил аввал Арманистондан чақирилган Қорабоғдаги сўнгги йигитлар гуруҳлари 2022 йил августида тугатилиши керак бўлганига қарамай, Озарбайжон талабига кўра демобилизация муддатидан олдин амалга оширилган кўринади» - деб ёзган депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Россия тинчликпарвар кучлари назорати остида бўлган Озарбайжон ҳудудларига Арманистондан муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар юборилмаслигини маълум қилганди. Григоряннинг айтишича, аввалги икки чақирилувчининг охиргиси август ойида тугайди ва улар демобилизациядан кейин қайтиб келишади. Гап Россия тинчликпарвар кучларининг жавобгарлик зонасида ҳамон фаолият юритаётган ноқонуний арман қуролли гуруҳларида хизмат қилаётган Арманистон фуқаролари ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, Григорян "Мудофаа армияси" деб номланган ноқонуний қуролли тузилмалар фаолиятини давом эттиришини ва унинг "маҳаллий чақирувлар, жумладан, шартнома бўйича хизмат қилаётганлар" ҳисобидан тўлдирилишини маълум қилди. Демак, Арманистон Озарбайжон ҳудудидан ўз армиясининг қолдиқларини олиб чиқиб кетганини расман намойиш қилмоқчи, бироқ аслида у ноқонуний қуролли гуруҳлар, жумладан ёлланма аскарларни олиб чиқиб кетиш учун жавобгарликдан қочмоқда.

Президент Илҳом Алиев йилнинг 6 ойлиги иқтисодий якунларига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида Арманистон қуролли кучларини Озарбайжон ҳудудларидан олиб чиқиб кетиш масаласига тўхталиб, юқори мартабали вакилларнинг ваъдаларини эслатиб ўтди. Россия Мудофаа вазирлигининг Бокуга ташрифи чоғида муаммо июнь ойи охиригача имкон қадар тезроқ ҳал қилинишини айтди.