Ҳатто Марказий банк ҳам ижобий ўзгаришлар кутмаяпи. Россияга қарши санкциялар фақат Ғарбга зарар етказиши ҳақида гап-сўзлар - бу ташвиқот асосидаги афсона.
Россия Федерацияси Марказий банки Россия иқтисодиёти ҳалокатли инқироз ҳолатида эканлигини айтди. Бу ҳақда Украинанинг собиқ депутати Борислав Береза ўзининг телеграм-каналида ёзади.
У Марказий банкнинг ЯИМ ўсиши прогнози билан жадвал эълон қилади. Йилнинг иккинчи ярмида қулаш кутилмоқда. 2022 йилнинг 4 чораги 1994 йилдан бери кузатилган энг ёмон ҳолат бўлади.
Россия Федерацияси Марказий банки Россия иқтисодиёти учинчи чоракда 7,5-8% га қулаши мумкин, 4-чоракда эса 10-11% инқироз билан иқтисодий коллапс бўлишини тахмин қилмоқда. Бу ҳатто COVID пандемиясининг энг юқори чўққисида ҳам кузатилмаган. Оддий қилиб айтганда, Россия иқтисодиёти том маънода таназзулга юз тута бошлади.