Учта манбага кўра, янги ҳарбий ёрдам пакети узоқ масофали қуроллар ўқ-дорилар ва зирҳли тиббий машиналарни ўз ичига олади.
Айни пайтда ҳужжат ҳали имзоланмаган, аммо ҳозирги кўринишида пакет 1 миллиард долларга баҳоланиши мумкин. У HIMARS учун ўқ-дорилар, NASAMS зенит-ракета тизимлари учун ўқ-дорилар ва 50 та М113 зирҳли тиббий машиналарни ўз ичига олади.
Ушбу пакет 8 август, душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
1 август куни АҚШ Украинага РСЗО HIMARS ва 155 мм артиллерия тизимлари учун ўқ-дориларни ўз ичига олган янги 550 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
22 июл куни АҚШ президенти Джо Байден Украинага 175 млн долларгача бўлган янги ҳарбий ёрдам пакети ўтказилишини тасдиқлади. Шу билан бирга, Оқ уй Украинага яна тўртта HIMARS тизимини ўз ичига олган 270 млн долларлик ёрдам пакетини эълон қилди.