loader
Foto

Трампнинг айтишича, ФҚБ унинг Флоридадаги уйида тинтув ўтказди

"Бу бизнинг халқимиз учун қора кунлардир, чунки менинг гўзал уйим, Флорида штати Палм-Бичдаги Мар-А-Лаго ҳозирда қамалда, босқин остида ва ФҚБ агентларининг катта гуруҳи томонидан ишғол қилинган. АҚШ Президенти билан ҳеч қачон бундай нарса бўлмаган... Уйимга бу эълон қилинмаган рейд зарур ҳам, ўринли ҳам эмасди", деди Трамп.

"Улар ҳатто менинг сейфимни ҳам бузиб ташлашди", деб таъкидлади собиқ президент.

Масаладан хабардор икки кишининг сўзларига кўра, тинтув Трамп атрофидагилар унинг ваколат муддати тугаганидан кейин Оқ уйдан президентлик ҳужжатлари қутиларини нотўғри олиб чиққани ҳақидаги иддаолар билан боғланган.

Бир манбанинг айтишича, ФҚБ рейди "соатлаб" давом этган.

Тинтув ўтказилганини биринчи бўлиб Трамп тасдиқлади.

Нашр шунингдек, тинтув вақтида Трамп Мар-а-Лагодаги мулкда эмас, Нью-Йоркдаги Трамп-Тауэрда бўлганини таъкидлайди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилда яна президентликка номзодини қўймоқчи эканлигини ва сайловолди кампаниясини қачон бошлаш ҳақида ўйламоқда.Трампнинг айтишича, ФҚБ унинг Флоридадаги уйида тинтув ўтказган.